Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«ПСЖ» ўз юлдузини узоқ муддатга сақлаб қолишни режалаштирмоқда

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчи Усмон Дембеле билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

29 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бироқ аввал ҳам бир неча бор хабар қилинганидек, ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Париж клуби раҳбарияти Дембеле билан шартномани 2031 йилгача узайтиришни истамоқда.

Яқинда «ПСЖ» Луис Энрике, Лукас Бералдо, Жоау Невеш, Сенни Маюлу, Виллиан Пачо ва Фабиан Руис билан шартномалар узайтирилганини эълон қилган эди.

Франциянинг амалдаги чемпиони янги мавсумни омадсиз бошлади. «ПСЖ» Лига 1нинг дастлабки уч турида ҳали ғалаба қозонмади ва бор-йўғи 2 очко жамғарди.

Киритилди: 06.09.2026 04:20. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар: 0 та.