Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гасперини: «Жамоа ҳақиқатан ҳам ўз кучига ишонади»

«Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Италия чемпионатининг 3-турида «Аталанта» устидан 2:1 ҳисобида қозонилган иродали ғалабадан сўнг жамоасининг характерини алоҳида таъкидлади.

«Биз кучли жамоага қарши ўйнадик ва биринчи бўлимни тўлиқ назорат қилган бўлсак-да, рақибнинг илк ҳужумидаёқ гол ўтказиб юбордик. Бундай иссиқ ҳавода доим ҳужум қилиб, гол ура олмасангиз, кучингизни йўқотиб қўйиш хавфи бор.

Шунга қарамай, биз охиригача босимни давом эттирдик. 89-дақиқагача ҳисобда ортда бораётган ҳолда қўшиб берилган вақтда ғалаба қозониш — жамоа ҳақиқатан ҳам ўз кучига ишонишининг белгиси», — дея Гасперинининг сўзларини Football Italia келтирмоқда.

«Рома» 9 имкониятдан 9 очко тўплаб, «Интер» билан бирга турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Пайшанба куни римликлар Чемпионлар лигасида 7 йиллик танаффусдан кейинги илк учрашувини ўтказади. «Рома» Туркиянинг «Фенербахче» клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 06.09.2026 04:34. Ўқилди: 666 марта. Фикрлар: 0 та.