Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Обамеянг 37 ёшида Морьентеснинг рекордини янгилади

Пьер-Эмерик Обамеянг «Депортиво» сафида мавсумни ажойиб тарзда бошлади.

Габонлик ҳужумчи Ла Лиганинг дастлабки тўрт турида 4 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Обамеянг чемпионатдаги ҳар бир учрашувда гол уришга муваффақ бўлди. Шанба куни «Вильярреал»га қарши ўйинда эса у голдан ташқари яна иккита ассист ҳам қайд этди.

Opta маълумотига кўра, Обамеянг Ла Лига тарихида бир клуб сафидаги дастлабки тўрт ўйинининг барчасида натижавий ҳаракат қайд этган энг ёши катта футболчига айланди. У бу натижага 37 ёшу 79 кунлигида эришди.

Аввалги рекорд Фернандо Морьентесга тегишли эди. Испаниялик ҳужумчи 2006 йилда «Валенсия» сафида Ла Лиганинг дастлабки тўрт учрашувида натижавий ҳаракат қайд этган. Ўша пайтда Морьентес 30 ёшу 193 кунлик эди.

Киритилди: 06.09.2026 04:36. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар: 0 та.