Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кэррик ҳимояни кучайтириш ҳақида: «Ҳаммаси ҳам шунчалик оддий эмас»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоага янги ҳимоячилар керакми, деган саволга жавоб берди.

Ёзги трансфер ойнасида «қизил иблислар»нинг асосий вазифаларидан бири ҳимоянинг чап қанотини кучайтириш деб қаралган эди. Бироқ клуб янги ҳимоячи билан шартнома имзоламади.

Журналистлар Каррикдан «Манчестер Юнайтед» келаси йил бу муаммони ҳал қилишни режалаштиряптими, деб сўрашди.

«Ҳаммаси ҳам шунчалик оддий эмас. Нега бундай хулосага келганингизни тушунаман, аммо амалда бу масала сўздагидан анча мураккаб бўлиши мумкин.

Кўп нарса жорий мавсум қандай кечишига, жароҳатларга ва футболчиларнинг формасига боғлиқ бўлади. Буларнинг барчаси қарор қабул қилиш жараёнига таъсир қилади.

Биз қадамма-қадам ривожланишга ҳаракат қиляпмиз. Шунинг учун мавсум қандай кечишини ва қайси жиҳатларда кучайишимиз кераклигини кўрамиз. Албатта, жамоа ҳозир ва келажакда қандай кўринишда бўлиши кераклиги ҳақида тасаввуримиз бор», — дея Каррикнинг сўзларини centredevils келтирмоқда.

Бугун, якшанба куни «Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 06.09.2026 04:38. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар: 0 та.