Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нойер: «Кариус ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлишга муносиб эди»

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 2-турида «Шальке 04» сафида ҳаракат қилган Лорис Кариуснинг ўйинини юқори баҳолади. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди ва Гельзенкирхен клуби амалдаги чемпиондан очко тортиб олди.

«Лорис Кариус жуда яхши ўйнади ва, шубҳасиз, баҳснинг энг яхши футболчиси деган номга муносиб бўлди. Бизда учта жуда яхши голли вазият бор эди, аммо у уларнинг барчасини бартараф этди. Бу, албатта, нега ғалаба қозона олмаганимизнинг асосий омилларидан бири бўлди», — деди Нойер клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

«Эҳтимол, айрим хавфли вазиятларда бизга нимадир етишмади. Бундан ташқари, ўйинда 15 дақиқалик шундай палла бўлдики, биз майдонда оптимал жойлаша олмадик ва рақибга муаммо туғдиришимизга ёрдам берадиган тезкор паслар етишмади. Қолган жиҳатларда эса статистика бизнинг фойдамизга», — дея қўшимча қилди у.

«Бавария» 4 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 06.09.2026 04:42. Ўқилди: 1041 марта. Фикрлар: 0 та.