Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив»нинг кучи «Ал-Ҳилол»га етмади

Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси ҳам Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқишга жуда яқин турибди. Бугун "Ас-Садд" ўз майдонида "Фулад" билан дуранг ўйнаса ҳам, "Локомотив" нимчорак финал билан бутунлай хайрлашади.

Вадим Абрамов шогирдлари ОЧЛнинг ўтган йилги финалчиси ҳисобланган "Ал-Ҳилол" олдида кучсизлик қилишди. Ар-Риёдликлар хотиржамлик билан Тошкентда 3 очкони қўлга киритишди ва плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилишди.

Биринчи бўлимда жамоалар нисбатан ёпиқ ўйин қилишган бўлсаларда, "Ҳилол" дарвозани ишғол қилиш учун камида 3та вазиятга эга бўлди. Аммо саудияликлар дарвозага аниқ зарба бера олишмади.

Иккинчи бўлим бошида эса тошкентликлар кескин ҳужумлар ташкил қилишди. Катта Ҳасанов ва Шоаҳмедовнинг зарбасини Шараҳалий эгаллаган бўлса, Бикмаев жарима майдончаси ичида аниқ зарба йўллай олмади. Алибоев эса бирга бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади!

"Ал-Ҳилол" футболчилари эса иккинчи бўлимда қандай қилиб гол уриш кераклигини кўрсатиб қўйишди. Улар иккита ҳужум ташкил қилиб, иккита гол киритишди. "Ал-Ҳилол" чап қанот ярим ҳимоячиси ўз қанотида Мирзаевдан ўтиб кетди ва жарима майдончаси чизиғи устида парашют услубида зарба берди. Тўп Маъмурнинг устидан ошиб ўтиб, тўсинга тегиб қайтди ва Навфо ал-Обид бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди! Орадан 15 дақиқа ўтиб меҳмонлар қарши ҳужумда иккинчи голни уришди. Сардор Мирзаев ўз қанотини ёпишга улгурмади ва Досарий деярли бирга бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!

Жамоамиз ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқанинг олтинчисида битта жавоб тўпини киритишди. Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди бурчакни аниқ нишонга олди.

ОЧЛ, "С" ГУРУҲИ, 5-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "АЛ-ҲИЛОЛ" - 1:2
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (90+6) — Навоф ал-Обид (58), Абдулла ад-Досарий (72)
"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов, 8.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Жасур Ж.Ҳасанов (18.Темур Кападзе 41), 17.Салим Мустафоев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 77.Жасур О.Ҳасанов
Захира: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 7.Руслан Корян, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, , 33.Олег Зотеев, 99.Дамир Кояшевич
"Ал-Ҳилол": 1.Холид Шараҳилий, 4.Абдулла ад-Досарий, 7.Невес Аугосто Тиагу, 12.Ёсир аш-Шаҳроний, 13.Салмон ал-Фараж, 14.Сауд Каририй (С), 23.Квак Тэ Хви, 24.Наваф ал-Обид, 26.Дигао, 29.Салим ад-Довсарий, 70.Муҳаммад Жаҳфалий
Захира: 28.Абдуллоҳ ас-Сдайрий, 9.Ҳамад ал-Ҳамад, 10.Муҳаммад аш-Шалҳуб, 16.Юсуф ас-Салим, 17.Абдуллоҳ ал-Ҳафиз, 25.Файсал Дарвиш, 35.Аҳмад Шараҳилий

Киритилди: 21.04.2015 17:46. Ўқилди: 5056 марта. Фикрлар: 26 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.