Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Энди ўйинимиз чиқаётганида гол ўтказиб юбордик»

"Локомотив" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

— "Ал-Ҳилол" бизнинг гуруҳда энг кучли жамоа эканини исботлашди. Уларни кейинги босқичга чиққани табриклайман. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. Иккинчи бўлимда фаоллашдик, ўйинимиз чиқа бошлади, аммо рақиб гол уриб, ғалаба қозониб кетди.

— ОЧЛда яхши иштирок этиш учун чемпионатимизни "куз-баҳор" тизимига ўтказиш керак, деб ўйлайсизми?
— Йўқ, ҳеч қаёққа ўтишимиз керак эмас. Агар гуруҳдан чиққанимиздан, плей-офф босқичида, сиз айтаётган чемпионати "куз-баҳор" тизимида ўтказиладиган мамлакатларга нисбатан устунликка эга бўлардик. Бизга шунчаки тажриба етишмади. Гап тизимдамас, тайёргарликда.

— Жамоада Алибоев каби иқтидорли футболчилар яна борми?
— Буниси футбол мактабимизнинг иш фаолиятига боғлиқ. Улар ёмон ишлашмаяпти. Шунингдек, кўп нарса бош жамоага боғлиқ. Биз ёшларга имкон берсак, улар ҳам ўсади. Акс ҳолда ривожланмай қолиб кетишади.

— "Локомотив" ҳар бир ўйинда шу нарса кўринадики, футболчиларнинг асосий мақсади гол уриш эмас, тўпни назорат қилишга ўхшайди. Мураббий сифатида ўйинчиларга керакли пайтда зарба бериш кераклигини ўргатиб борасизми?
— Биз тўпни назорат қилганимизда, "Ал-Ҳилол" биздан тўпни олиб қўя олмайди. Аксинча, ўзимиз оддий вазиятларда тўпни уларга "совға" қиляпмиз. Албатта, мураббий сифатида мен футболчиларга керакли вазиятда зарба бериш кераклигини тушунтириб бораман.

— Марат Бикмаев ўзининг алмаштирилишидан норози бўлди...
— Ҳар қандай футболчи алмаштирилганда норози бўлади. Ким бундан рози бўлади? Бу нормал ҳолат. Масалан, мени ҳам мураббийлик лавозимимдан четлатишса, бундан норози бўламан.

— Тўраев ва Кападзенинг ўйин тезлиги ОЧЛга мосми?
— Агар бугунги ўйинни олиб қарайдиган бўлсак, биринчи таймдаги ўйинимиз менга мутлақо ёқмади. Ҳа, бугун Тўраев бугун тезликда ютқазди. Олдинга ҳам улгурмади, орқага ҳам. Кападзенинг эса ёши катта. У тажриба ва ақл эвазига ушбу камчиликни ёпиши керак. Ишончим комил, бу футболчилар мавсум давомида янада яхшироқ ўйнай олишади.

— Кичик Жасур Ҳасановни нима учун биринчи бўлимнинг ўзидаёқ алмаштиришга қарор қилдингиз?
— У ўйин ритмига тушиб кета олмади. Ҳаддан ташқари кўп хато қилди. Ўнг қанотдаги тўп йўқотишлари айнан унинг хатосидан сўнг юзага келди. Унинг ўрнига Кападзе тушганидан кейин ҳужумда энди ишларимиз юриша бошлаганида гол ўтказиб юбордик. Алибоев бирга бир вазиятда гол урганида, натижа бошқача бўларди. Мен Кападзени майдонга тушириб, таваккал қилдим. Гол ура олмадик ва ўша қанотдан иккита гол ўтказиб юбордик.

— Бундай рақибларга қарши қандай ўйнасак, тўғри бўлади?
— Бундай рақибларга қарши ўйинларда тўпни йўқотмаслигимиз керак. Катта қийинчилик билан олинган тўпни осонлик билан бериш аламли. "Ал-Ҳилол" эса тажрибали футболчилардан ташкил топган. Улар кичик вазиятлардан ҳам самара чиқара олишади.

Киритилди: 21.04.2015 18:28. Ўқилди: 4908 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.