Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ислом Тўхтаҳўжаев: "Бир ой ўйнай олмаганим билинди"

Кеча Ўзбекистон кубоги 1/8 финал учрашувлари доирасидан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” беллашуви ўтказилди.

Қисқа муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтган “Локомотив” ҳимоячиси Ислом Тўхтаҳўжаев “темирйўлчилар”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабалари билан якунига етган учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Кечаги баҳс биз учун осон ўтгани йўқ. Боиси рақиб жамоа ҳам анчагина яхши шаклланганини кўрсатди.“Навбаҳор” етарлича қаршилик намойиш этди. Бироқ якунда омад бизга кулиб боқди. Бунга иккита асосий омилни кўрсата оламан. Биринчидан, биз ўз вақтида гол киритишни уддаладик. Иккинчидан эса наманганликлар сардорининг қизил карточка олиб майдонни тарк этиши ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Биз яратилган вазиятларимизни голга айлантира олдик ва учрашувни ўз фойдамизга ҳал этишни уддаладик. Аммо шу билан барча масала ҳал, деб айтмаган бўлардим.Таъбир жоиз бўлса, ҳозирча ушбу тўқнашувнинг “биринчи бўлими” якунланди, холос. Ҳал қилувчи “иккинчи тайм” Наманганда бўлади. Энди биз ўша учрашувга жиддий ҳозирлик кўришимиз лозим бўлади.

Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, бир ойдан ошиқроқ муддат ўйнай олмадим. Ушбу танаффус қисқа муддатли бўлган бўлса ҳам барибир ўз сўзини айтди. Кечаги учрашув сўнггига борганда бироз толиққаним сезилди .Аммо бу тез орада ўтиб кетади, деб ўйлайман. Боиси машғулотларга киришганимга эндигина бир ҳафта бўлди. Ҳали ўз устимда қаттиқ ишлаб яна формамга қайтиб олишга ҳаракат қиламан, - дейди маҳоратли ҳимоячи SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.

Киритилди: 28.05.2015 20:55. Ўқилди: 3690 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.