Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бу йил “Локомотив” чемпион бўладими?!

Футбол бўйича XXIV миллий чемпионатимизнинг 11 тури ҳам ортда қолди ва янги мавсум борасидаги дастлабки хулосаларни чиқарсак бўлади, назаримда.
2015-йилги мавсум ёмон ўтаётгани йўқ. Бу фикрга сиз ҳам қўшилсангиз керак. Зеро, мавсум аввалида чемпионликка даъвогар дея эътироф этилган бир қатор жамоаларнинг аутсайдерларга қарши учрашувларда очко йўқотаётгани шундай хулоса чиқаришга ундамоқда. Ким ўйлабди дейсиз, “Локомотив” ўз уйида “Нефтчи”га мағлуб бўлади деб. Ёки “Бунёдкор”нинг ўртамеёна жамоалардан ҳам очко олишда жуда катта қийинчиликка дуч келаётгани миллий чемпионатимизга кичик бўлсада интрига кираётганидан далолат бериб турибди.
Бугун сизлар билан биргаликда ортда қолган 11 та тур хулосалари асосида  бу мавсумдаги чемпион қайси жамоа бўлиши мукинлиги борасида фикр юритсак.
 
“Пахтакор”. 

c63bbeed30296b4ead67bf2dfe28611b.JPG
Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони 2015-йилги мавсумни ёмон ўтказаётгани йўқ. “Шерлар” ҳзоирча биртекисда ўйин намойиш этишмоқда ва учрашувларда муҳим очколарга эга чиқишмоқда. Самвел Бабаян менежерлигидаги клуб ўйини аста-секин “қиёмига етиб” бораётгани кўзга ташланиб турибди. Айниқса, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида “Пахтакор” чемпионатимизнинг энг олди жамоаси бўлиб турибди. Бунда ҳужумчи Игор Сергеевнинг ҳам бўйдор экани ва бош билан яхши ўйнай олиши жуда қўл келмоқда. Аммо шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, “Пахтакор”га муҳим учрашувлрда масъулиятни ўз зиммасига оладиган яққол етакчи етишмаяпти. Бу айниқса “Локомотив”га қарши кечган ўйинда билиниб қолди. Кўплаб мухлислар Шерзод Каримовдан ана шундай ташаббусни кутишмоқда. Аммо Шерзод ҳали ўзини чин маънодаги етакчи ролига мослаштиргани йўқ. Ким билади дейсиз, балки у иккинчи давра “Пахтакор”нинг ҳужум ташкил қилишдаги жуда хавфли “қуроли”га айланиб олар ва якунда жамоасининг чемпионлик унвонини ҳимоя қилишида асосий ролни ўйнар…
Бизнингча, чемпион бўлиш эҳтимоли – 65%-35%
 
“Бунёдкор”. 

eda1d665967e4b103b1ae2d67e6ad90a.JPG
Бу йил барчани бирдек ажаблантираётган жамоа – ҳеч шубхасиз “Бунёдкор”дир. “Қалдирғочлар” доимо ўз олдиларига юксак мақсадлар қўйиб келишган. Ушбу жамоа ҳар доим чемпионлик учун  энг асосий даъвогарлар қаторида эътироф этиларди. Аммо бу йил намойиш қилаётган ўйинини инобатга олсак, “Бунёдкор”дан олий лигада 1-ўринни эгаллашини кутиш қийин. Бунга бир қатор сабаблар бор, албатта. “Бунёдкор” ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Аммо яратилаётган вазиятлардан унумли фойдаланиш коеффициенти “Бунёдкор”чиларда жуда ҳам паст. Бунга балким таркибда ёш футболчиларнинг кўп экани сабаб бўлаётгандир. Бўлиши мумкин. Лекин “Бунёдкор” таркибида халқаро майдонда ҳам етарлича тажрибага эга бўлган футболчилар сони ҳам кам эмас. “Қалдирғочлар” таркибда йиғилган ижрочилар савияси бўйича олий лигада деярли ҳеч бир жамоадан кам эмас. Шундай бўлса-да, Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа мухлислари кутганидек ўйин кўрсата олмаяпти. Мавсум аввалида “Бунёдкор”нинг чин маънодаги етакчисига айланиши кутилган Сардор Рашидов ҳам ҳали ўзига билдирилаётган ишончни тўлиқ оқлаб улгурмади. Биз бу футболчининг имкониятлари ҳозир намйиш этаёганидан анча юқори эканини биламиз. Сардор агар истаса ҳозиргидан ўн чандон яхшироқ ўйнай олади. Балким унинг ўзини тўла намоён этиши учун ортдан қўллайдиган яхши ярим ҳимоячи етишмаётгандир. Шу ўринда Шакер Зуагичи, дея сўрашингиз мумкин. Ҳақсиз, Зуаги – тажрибаси улкан ўйинчи. У класс борасида чемпионатимизда тўп сураётган энг яхши ўйинчи бўлса ҳам ажабланмайман. Аммо тан олайлик, тунислик футболчи анча қариб қолибди. У ўйиннинг иккинчи қисмида кўпинча толиқиб қолмоқда. Ярим ҳимоя чизиғида ўйин ташкил қиладиган ёш ва шижоатга тўла ўйинчига эҳтиёж сезаётган “Бунёдкор” бу йил чемпион бўла олмаса керак. Нима дедингиз…
Бизнингча, чемпион бўлиш эҳтимоли – 40%-60%
 
“Насаф”. 

80108d31956bc166415e4f7a23f88150.jpg
Қаршининг “Насаф” жамоаси 2015-йилги мавсумни жуда яхши ўтказмоқда. Рўзиқул Бердиев Қаршида ажойиб жамоа туза олганига барча амин бўлмоқда. Айниқса, Осиё чемпионлар лигасида “Насаф” намойиш қилган ўйин юртимиздаги кўплаб футбол иҳлосмандларига маъқул келди. Фақатгина бироз омаднинг етишмагани “аждарлар”нинг гуруҳдан чиқшларига тўсқинлик қилди. Чемпионатда эса “Насаф” барқарор ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Артур Геворкян етакчилигидаги қаршиликлар Пойтахт гигантларига етарлича қаршилик намойиш эта олишмоқда. Бу тақсинга сазовордир. Ҳар қандай жамоа “Насаф” билан ўйиндан олдин ҳавотирга тушиши бор гап. Агар Рўзиқул Бердиев шу темпда ишлашда давом этса балки яқин орада “Насаф”ни чемпионатимизнинг энг юқори ўринида кўрармиз…
Бизнингча, чемпион бўлиш эҳтимоли – 55%-45%
 
“Нефтчи”. 

7e787b3d6889543ee1bf8b14b0055e77.JPG
Мурод Исмоилов “Нефтчи”га “янги қон” олиб кира олди. Буни Фарғона шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоанинг намойиш этаётган ўйини кўрсатиб турибди. Чемпионат аввалиданоқ муҳим очколарни қўлга киритишни бошлаган “Нефтчи” бир муддат мусобақа жадвали етакчиси бўлиб туришга ҳам улгурди. Аммо “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари билан кечган баҳсларда бироз омаднинг ҳамда тажрибанинг етишмагани “Нефтчи”га панд бериб қўйди. Тажрибали футболчилар ҳамда шижоатга бой ёшлардан яхлит жамоа шаклантиришга уринаётган Мурод Исмоиловга бу йўлда омад тилашдан бошқа иложимиз йўқ. Зеро, миллий чемпионатимизда рақобатбардош жамоаларнинг кўпайишидан ва интриганинг ошишидан фақатгина миллий футболимиз ютади.
Бизнингча, чемпион бўлиш эҳтимоли – 50%-50%
 
“Локомотив”. 

d2ebe2d9b4f1cfed9ea622672f87b0f8.JPG
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси XXIV миллий чемпионатимизни бир текисда бошлай олмади. Вадим Абрамов устозлигидаги “темирйўлчилар” баъзи учрашувларда чиндан ажойиб ўйин кўрсатишмоқда, баъзи беллашувларда эса “Локомотив”ни таниб бўлмай қолмоқда. Аммо таркибда ажойиб ижрочиларнинг йиғилгани “Локомотив”га жуда ҳам қўл келмоқда. Охирги турларга келиб анча барқарорлашиб қолган “Локо”нинг ўйини кўплаб мухлис-у мутахассисларга маъқул келмоқда. Айниқса, ярим ҳимоя чизиғида катта рақобатнинг вужудга келгани Абрамовга танлов борасида кенг имконият тақдим этмоқда. Марказда Т. Кападзе, И. Алибоев, С. Мирзаевлар, қанотларда Ж. Ҳасанов ва Д. Кояшевичлар рақиб жамоа жарима майдони яқинида чиндан катта хавф туғдира олишмоқда. Фақат Абрамовнинг кўпинча битта ҳужумчи тактикаси билан ўйин  ташкил этаётгани аксарият мухлисарнинг ажабланишига сабаб бўлмоқда. Зеро “Локомотив” бемалол иккита ҳужумчи билан ўйнаса ҳам бўлади. Бунга таркибдаги ижрочиларнинг салоҳияти имкон беради. Аммо тажрибали мутхассис бундай қилишга шошмаяпти ва “Локо” кўплаб учрашувларда кичик ҳисобда зафар қучмоқда. Балким Абрамов таваккал қилгандан кўра битта тўп фарқи билан бўлса ҳам ғалаба қозонишни афзал билаётганир. Аммо мухлислар “Локомотив”дан йирик ҳисобдаги чиройли ғалабаларни кутишади.
Бизнингча, чемпион бўлиш эҳтимоли – 70%-30%

Киритилди: 04.06.2015 21:04. Ўқилди: 7735 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.