Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» футбол мактаби тарбияланувчилари ёзги таътилни мароқли ўтказишяпти

"Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари "Ёз - ёз ўтади соз" шиорига амал қилган ҳолда ёзги таътилни мароқли ўтказишмоқда. Шу кунларда ёш футболчиларимиз "Стадион" деб номланган Янгиердаги спорт комплексида ёзги таътилни ўтказишмоқда.

Футбол мактабимиз директори Эркин Саидовнинг маълум қилишича, 3 июлдан бошланган таътил 13 июлгача давом этади.

"Ҳозир Янгиер шаҳридаги спорт комлпексида 2004, 2005, 2006 ва 2007 йилларда туғилган футболчилардан иборат жами 35 нафар тарбияланувчимиз ёзги таътилни ўтказишмоқда, - дейди Эркин Орифович. - Бу ерда ҳар кунги футбол машғулотларидан ташқари назорат баҳслари ташкил қилинмоқда. Куни кеча 2004-2005 йилларда туғилган футболчиларимиз Гулистоннинг "Локомотив-БФК" тарбияланувчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, бунда бизнинг футболчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Яқинда эса бўш вақт топиб болакайлар билан Самарқандни айланиб келдик. Футболчиларимизга тарихий обидаларни кўрсатдик. Улар бундан жуда завқ олишди. Бундан ташқари, мураббийлар ҳар куни болаларга футбол назарияси бўйича дарс ўтишяпти. Шунингдек, болажонларимиз зерикиб қолмаслиги учун шахмат, шашка мусобақаларини ташкил этяпмиз ҳамда байрам тадбирларини уюштиряпмиз".

Айтиб ўтганимиздек, футбол мактабимиз тарбияланувчилари Янгиерда 13 июлга қадар бўлишади. Шундан кейин футболчиларимиз Тошкентга қайтиб, болалар ва ўсмирлар чемпионатининг иккинчи босқич ўйинларига тайёргарлик кўришади. Бизга маълум бўлишича, Тошкент шаҳар болалар чемпионатининг ҳал қилувчи босқичи августдан старт олади.

Киритилди: 12.07.2015 17:27. Ўқилди: 2821 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.