Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига: Пойтахт ва Водийда муросасиз курашлар

Олий лиганинг навбатдаги - 22-тур учрашувлари тақвимга мувофиқ, 3 кун давомида, яъни 18, 19 ва 20 сентябрь кунлари ўтказилади. Мазкур тур доирасидаги марказий ўйин Тошкент­да ўтказилиб, унда жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган 2 клуб - «Локомотив» ва «Насаф» ўзаро куч синашишади. Ушбу жамоалар айни пайтда турнир жадвалида 2 ва 3-поғоналарни банд этиб туришибди. Уларнинг очколари орасидаги фарқ бор-йўғи биттани ташкил этмоқда. Шундай экан, 19 сентябрь кунги ушбу баҳснинг муросасиз ўтиши эҳтимоли юқори.

22-тур доирасидаги қизиқарли ўйинлардан яна бири якшанба куни Наманганда бўлиб ўтади. «Лочинлар» амалдаги мамлакат чемпиони ва турнир жадвали пешқадами «Пахтакор»ни қабул қилишади. Сўнгги мавсумларда  «Навбаҳор»нинг ­«шерлар»­га муносиб қаршилик кўрсатаётганини инобатга олсак, мазкур баҳснинг муросасиз курашлар остида кечиши аниқ.

Бундан ташқари, Фарғонада турнир жадвалида қўшни бўлган «Нефтчи» ва «Бунёдкор» клублари ўзаро куч синашишади.

Шунингдек, аутсайдер «Бухоро» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Мазкур турдан ўрин олган «Машъал» - «Сўғдиёна», «Металлург» - «Динамо», «Шўртан» - «Андижон», «Қизилқум» - «Олмалиқ» учрашувларининг ҳам кескин курашлар остида ўтишига шубҳа йўқ.                   

Қисқаси, навбатдаги тур баҳслари ишқибозларни зериктириб қўймайди.   

Миллий чемпионатимизнинг 22-тур ўйинларини миллий терма жамоамиз, «Пахтакор» ва «Навбаҳор» клубларининг собиқ ҳужумчиси, айни пайтда Тошкент вилояти биринчилигида иштирок этаётган «Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Дилмурод Назаров башорат қилади.

22-тур. 18 сентябрь (жума)

«Машъал» (Муборак) - «Сўғдиёна» (Жиззах)

Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Д.Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: А.Попов (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари - 60% - 40%

Мазкур учрашувда мезбонларнинг ғалаба қозониш имкониятлари юқори. Чунки биринчидан, «Машъал» ўз майдонида ўйнайди, иккинчидан, ўйин ва таркиб борасида тан олиш керак, муборакликлар айни пайтда «Сўғдиёна»дан кучлироқ. Масаланинг шу жиҳатларини ҳисобга олсак, ушбу баҳсда Александр Хомяков шогирдлари навбатдаги ютуқни қўлга киритишади. 

 

19 сентябрь (шанба)

«Металлург» (Бекобод) - «Динамо» (Самарқанд)

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), Н.Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).

Жамоаларнинг имкониятлари - 70% - 30%

«Металлург» анча яхши шаклланган жамоа. Бундан ташқари, «маъданчилар» жорий мавсумда ўз майдонлари ва сафарда анча яхши ўйин намойиш этишмоқда. «Динамо»нинг эса бу йил унча омади келмаяпти, клубни мавсум бошидан буён учинчи мураббий бошқармоқда. «Кўҳна шаҳарликлар»нинг айни пайтдаги устози Баҳром Ҳакимов анча тажрибали мутахассис бўлса-да, жамоанинг ўйинига бирданига ўзгартириш киритиш қийин.

Шунинг учун бу ўйинда «Металлург» ғалаба қозонади.         

 

«Локомотив» (Тошкент) - «Насаф» (Қарши)

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), А.Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: С.Арутюнов (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари - 60% - 40%

Тенг кучга эга ушбу клублар ўртасидаги баҳснинг қизиқарли кечиши шубҳасиз. Боиси, мазкур жамоаларнинг очколар ўртасидаги фарқ бор-йўғи биттани ташкил этмоқда. Ўтган турда асосий рақобатчиси «Пахта­кор»дан мағлубиятга учраган «Локомотив» бу сафар ўз майдонида нима қилиб бўлса-да, ғалаба қозонишга интилади. Бундан ташқари, олий лига доирасидаги ўйин ва Ўзбекистон кубоги ярим финалининг икки учрашуви натижасига кўра, «темирйўлчилар» имкониятни бой беришган. Шундай экан, Вадим Абрамов шогирдлари ўша мағлубиятлар ўчини олишга ҳаракат қилишади.

Тўғри, «Насаф» ҳам анча яхши клуб. Аммо «аждарлар»нинг Тошкентда «Локомотив»дан очко тортиб олишлари анча қийин.    

         

«Шўртан» (Ғузор) - «Андижон» (Андижон)

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент)

Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро).

Жамоаларнинг имкониятлари - 70% - 30%

Гарчи «Шўртан» ўтган йили қуйи лигада қатнашган бўлса-да, жорий мавсумда мазмунли ўйин намойиш этмоқда. Айниқса, ғузорликларнинг иккинчи давра баҳсларини анча яхши бошлаб, ўз майдонларида «Пахтакор» ва «Бун­ёдкор»дан очко тортиб олишгани таҳсинга лойиқ. Шундай экан, Мухтор Қурбонов шогирдлари турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган андижонликларни мағлубиятга учратишади.

Тўғри, «Андижон»га ҳам элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун очко жуда зарур. Бундан ташқари, жамоа янги бош мураббий Сергей Ковшов қўл остида тўп суради ва у ўзининг нималарга қодирлигини исботлаш учун астойдил тер тўкиши аниқ. Шундай бўлса-да, андижонликлар жорий мавсумда сафар баҳсларида ижобий натижа қайд эта олишмаяпти. Демак, Ғузорда ҳам водийликлар очко йўқотишади.              

 

«Қизилқум» (Навоий) - «Олмалиқ» (Олмалиқ)

Ҳакамлар: Д.Пислегин (Тошкент), Х.Шодмонов (Бухоро), Н.Рўзимов (Тошкент), К.Расулов (Қарши)

Назоратчи: И.Мустафин (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари - 50% - 50%

Мазкур баҳсда дуранг натижа қайд этилиши эҳтимоли юқори. Боиси, олмалиқликлар нафақат ўз майдонлари, балки сафарда ҳам ижобий натижаларни қайд этиб, ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатишмоқда.

Навоийликлар эса одатда ўз майдонларида чиройли ўйин намойиш этишади ва очколари захирасини бойитишга ҳаракат қилишади. Лекин Юрий Лукин шогирдларига «Олмалиқ»ни мағлубиятга учратиш осон бўлмайди.

Шунинг учун ушбу учрашувда рақиблар дурангга имзо чекишади.   

«Бухоро» (Бухоро) - «ҚўҚон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), А.Калинин (Қарши), Ф.Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари - 60% - 40%

Турнир жадвалининг қуйи қисмидан жой олиб турган тенг кучга эга клублар ўртасидаги баҳсда мезбонларда 3 очкони қўлга киритиш имконияти кўпроқ. Чунки Жамшид Саидов шогирдларига олий лигадан тушиб кетмаслик учун очко сув ва ҳаводек зарур. Қолаверса, жамоа сўнгги турларни анча кўтаринки руҳда ўтказиб, 3та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти. Кўҳна шаҳарликлар ёқимли анъанани бу сафар ҳам давом эттиришга интилишади.

Меҳмонларга ҳам очко керак. Лекин бухороликларда ғалаба қозонишга бўлган иштиёқ ушбу учрашувда ўз сўзини айтади.        

 

20 сентябрь (якшанба)

«Навбаҳор» (Наманган) - «Пахтакор» (Тошкент)

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), А.Снет­ков (Тошкент вил.), В.Лушин (Гулистон), А.Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари - 45% - 55%

Бир пайтлари «Навбаҳор»да тўп сурган футболчи сифатида ушбу ўйиннинг кескин ва муросасиз курашлар остида кечишини таъкидлай оламан. Чунки наманганлик ишқибозлар анча талабчанлар ва доимо ўз суюклиларидан ғалаба кутишади. «Лочинлар» ҳам шунга яраша ўз майдонларида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишади. Мазкур учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари майдонга ўзгача иштиёқда тушиб, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари остида ушбу баҳсда очко олишга ҳаракат қилишади.

Ўз ўрнида пойтахтликларга сўнгги мавсумларда «Навбаҳор»ни мағлубиятга учратиш анча қийинчилик туғдираётганлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Демак, бу сафар ҳам «шерлар»га осон бўлмайди. Лекин «Пахтакор» мамлакатимизнинг кучли жамоаларидан бири ҳамда жорий мавсумда чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун интилмоқда. Бундан ташқари, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўтган турда олтин медаль йўлидаги асосий рақобатчи - «Локомотив»ни мағлубиятга учратиб, ўз мавқеларини анча мустаҳкамлаб олишди ва энди очко йўқотмасликка ҳаракат қилишади. Шунингдек, таркиб борасида ҳам «Пахтакор» мезбонлардан кучли.

Шу боис, мазкур ўйинда пойтахтликлар навбатдаги 3 очкони қўлга киритишади, менимча.                               

 

«Нефтчи» (Фарғона) - «Бунёдкор» (Тошкент)

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Б.Қодиров (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро), А.Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари - 60% - 40%

Иккинчи давра баҳсларини омадсиз бошлаган фарғоналиклар сўнгги ўйинларда секин-аста ўзларига келишмоқда ва сафардаги учрашувларда ҳам ижобий натижаларга эришишмоқда. Бундан ташқари, «Нефтчи» ўз майдонида ҳар қандай клубни мағлубиятга учратишга қодир. Шунингдек, бу мезбонларнинг янги бош мураббийи Андрей Фёдоров учун дебют баҳс ва у мазкур ўйинда маҳаллий ишқибозлар олдида ўзининг нималарга қодирлигини намойиш этиш учун ҳаракат қилади. Фарғоналиклар шунингдек, айнан «Бунёдкор» билан Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда ва меҳмонларни мағлубиятга учратиб, очколар ўртасидаги ўзаро фарқни қисқартириш учун барча имкониятларини ишга солишади. Шунинг учун бу учрашувда «Нефтчи» ғалаба қозонади, деган тахминдаман.

Киритилди: 18.09.2015 09:11. Ўқилди: 4418 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.