Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нартажиев ва Прохоров Англиядаги фаолиятни бошлашди

“Локомотив”нинг икки футболчиси – дарвозабон Рустам Нартажиев билан ҳимоячи Сергей Прохоров уч ой малака ошириш мақсадида Англиянинг “Флитвуд Таун” клубига йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Маълумот учун, “Флитвуд Таун” Англия биринчи дивизионида иштирок этади ва ҳозир 24 жамоа орасида 15-ўринда бормоқда. Куни кеча мазкур клуб расмий сайти (http://www.fleetwoodtownfc.com/) ўзбекистонлик икки футболчининг жамоа машғулотларига келиб қўшилганини маълум қилди.

“Флитвуд Таун” сайтининг ёзишича, “Локо” тарбияланувчилари у ерда Бэрри Николсон қўл остида машғулот олиб боришади. “Локомотив” профессионал футбол клуби ва “Флитвуд Таун” ўртасида ҳамкорлик шу йилнинг апрель ойида бошланган бўлиб, ёзда клуб вакиллари Стив Курвуд ҳамда Гретар Стейнссон Тошкентга ташриф буюришганди.

Улар “Локомотив” иштирокидаги ўртоқлик учрашувини кузатиб, футболчилар орасидан икки нафарини танлаб олишганди. “Биз “Локомотив” (Тошкент) билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, негаки Осиё футбол бозорига кириб бориш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади ва бу ишни “Локомотив” орқали амалга оширмоқчимиз. Биз ўзаро ҳамкорлик борасида энди дастлабки қадамларни ташладик. Ҳали режаларимиз улкан”, – дейди “Флитвуд Таун” директори Стив Курвуд.

“Локомотив” Ўзбекистондаги энг кучли клублардан бири ҳисобланади. Уларда болалар билан ишлаш яхши йўлга қўйилган. Прохоров билан Нартажиев ҳам иқтидорлардан ёшлардан”, – дейди Стив Курвуд футболчилар ҳақида фикр билдираётиб.

Албатта, ФИФА регламентига мувофиқ футболчиларимиз Англия биринчи дивизиони баҳсларида иштирок эта олишмайди. Аммо машғулот ва ўртоқлик ўйинларида қатнашиб етарлича малака ошириш, шунингдек инглиз маданияти билан яқиндан танишиш имконияти юзага келади. Футболчиларимиз Блэкпулда клуб томонидан ажратилган меҳмонхонада истиқомат қилишади.

 photo_2015-09-23_12-30-38photo_2015-09-23_12-30-15 photo_2015-09-23_12-31-09

 

Киритилди: 23.09.2015 13:35. Ўқилди: 4192 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.