Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Игор Шквирин: «Олмалиқ» бу йил совринли ўринларни эгаллай олмайди»

"Локомотив" ва "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб олмалиқликлар бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.

— "Локомотив"ни ғалаба табриклайман, улар ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Рақиб бизга нисбатан бир бош кучли экани кўриниб турди.

— Жамоа ҳисобда ортда бораётганида, нима учун таваккал қилиб олдинга интилмади?
— Агар таваккал қилиб олдинга ўтганимизда, бугун тўртта эмас, олтита гол ўтказиб юборган бўлардик. Буунги ўйин олдидан кадрлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келдик. Айрим футболчиларимиз шамоллаб қолган бўлса, яна кимдир жароҳат олганди. Шу пайтгача захирада қолиб келаётган футболчилар ўзларини кўрсатиб, асосий таркибга муносиб эканини исботлаши керак эди. Аммо улар бунинг уддасидан чиқа олишмади. Вазиятдан келиб чиқиб, қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдик. Шунингдек, ушбу мавсумда Зоҳир Пиримов ўзининг авалги ўйинларини намойиш қила олмаяпти. Бу ҳам натижаларимизга таъсир кўрсатмоқда.

— "Олмалиқ" биринчи даврада "Локомотив" билан тенгма-тенг ўйнаганди. Футболчилар бугунги ўйинга руҳий чоғлана олишмади шекилли.
— Ҳа, руҳий чоғланиш биринчи даврадаги ўйиндагидек бўлмаган бўлиши мумкин. Назаримда, жамоадаги футболчиларнинг маҳорати бутун мавсум давомида  бир текис ўйнаш учун етарли бўлмаяпти. Биласизми, мени нима хавотирга солмоқда. "Олмалиқ"нинг 4 нафар футболчиси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси номзод ҳисобланади. Улар сафимизда яхши ўйин кўрсата олишмаяпти. Улар клубда ўз савияларини оширишмаса, яна қаерда маҳоратларини оширишлари мумкин. Афсуски, улар ўз даражаларида ўйнай олишмаяпти. Улар январь ойида қандай ўйин кўрсатишини билмайман.

— Жамоа совринли ўринлар учун курашадими?
—  Совринли ўринларни қўлга кирита олмаймиз. Балки, бизда назарий имконият сақланиб турган бўлса-да, амалда медаллар қуруқ қолдик. Биздан олдиндаги жамоалар бизга нисбатан анча илгарилаб кетишди. Биз фақат 6-ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 30.09.2015 19:38. Ўқилди: 2759 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.