Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ким ҳақ: Абрамов ёки Бабаян?

Вадим Абрамов ҳақида сўнгги вақтларда турли гаплар юрибди. Умуман, бу мураббий ҳақида ҳар доим гап-сўзлар етарли бўлган. Бунга кўпинча унинг сўзамоллиги ва дангал гапириш одати сабабдир. Аммо сўнгги вақтларда Абрамов мавзуси бироз кескин кўриниш олди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ҳам уни танқид қилиб чиққач, мураббийнинг боши узра булут анча қуюқлашгандек.

Ҳаммаси олий лига доирасида «Пахтакор» ва «Локомотив» ўртасида кечган учрашувдан сўнг бошланди. Яхши биласиз, бу ўйинда «темирйўлчилар» 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдилар ва ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Карленович Ўзбекистон миллий терма жамоаси шаънига анча танқидий фикр билдирганди. Мураббийнинг наздида терма жамоа йиғини туфайли «Локомотив» футболчилари етарлича тайёргарлик кўра олмаган ва айнан шу ҳолат жамоа ўйинига салбий таъсир ўтказган. Ўз навбатида «Пахтакор» футболчилари ҳам терма жамоа йиғинида банд бўлгани ҳақидаги саволга эса, мураббий қуйидагича жавоб берди: «Бизнинг футболчилардан фарқли ўлароқ «пахтакорчилар» терма таркибида ўйнадилар. «Локомотив» ўйинчилари эса сайёҳ сифатида Филиппинга бориб келдилар. Натижада ўз формаларини анча йўқотиб қўйдилар...»

Ҳозир мураббийнинг бу фикри қай даражада тўғри ёки нотўғрилигини муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Зеро бу ҳақида кўп гапирилди. Ҳатто Вадим Карленовичнинг ўзи миллий терма жамоани бошқарган вақтлар ҳам ёдга олинди. Ўшанда «Локомотив» мураббийи узоқ муддатли йиғинлар ташкил этгани ва бунинг учун ҳеч ким уни айбламагани ҳақида айтилди. Албатта бу гапларда жон бор. Ўз вақтида Абрамов ҳам узоқ муддатли йиғинлар ўтказган ва футболчиларни клубидан йироқда ушлаб турган. Эҳ-ҳе, унинг даврида терма жамоа қаерларга бориб келмади - Австрия дейсизми ёки Марокаш, ҳамма жойни кўриб келдилар. БАА ва Қатар-ку, бир қадам бўлиб қолган эди. Шундай экан, Карленовичнинг бошига ҳам шу ҳолат тушганда, бошқаларни айблаши тўғрими?

Агар шу саволга тўғри, деб жавоб берсак, ҳайрон қолмайсизми? Зеро бундай дейиш учун етарлича асос топа олдик. Агар Вадим Абрамов «Локомотив»нинг омадсизлигида терма жамоани айбласа, уни бу иши учун уни истаганча танқид қилиш мумкин, аммо барибир мураббий ўз наздида ҳақ бўлиб қолаверади. Чунки у клуб бош мураббийи сифатида қўл остидагиларни ҳимоя қилмоқда ва бунга тўла ҳаққи бор. Терма жамоада ишлаганда эса, терма жамоа манфаатларидан келиб чиқиб иш тутар эди. Нима, мураббий «Пахтакор»дан учралган мағлубиятдан сўнг футболчиларини ёмонлаб, матбуот орқали танқид қилишини истаганмидингиз? Ёки ўзининг уқувсизлигидан нолисинми? Шундай қилган тақдирда, «Локомотив» яхлит бир куч сифатида қолиши мумкинмиди? Фақат уқувсиз мураббийгина шундай йўл тутиши мумкин. Абрамов эса бундайлар сирасига кирмайди.

Агар у ўша вазиятда айбни ўз футболчиларидан ёки ўзидан эмас, четдан, клубга мутлақо алоқаси бўлмаган жиҳатдан топмаганда, жамоаси сочилиб кетган бўлар эди. Вадим Карленович эса ҳеч қанақасига бунга йўл қўя олмас эди. Чунки у шунинг учун ҳам бош мураббий бўлиб турибди. Бундай вақтда футболчиларни айблаш орқали улардаги иштиёқни сўндириб қўйиш мумкин эмас. Ёки бор айбни ўзига олган тақдирда ҳам қўл остидагиларнинг унга бўлган ишончи сусайиши ва бу ҳолат жамоага салбий таъсир ўтказиши мумкин бўларди. Шу сабабли ҳам мураббий ҳаммасида терма жамоани айблади ва усталик билан танқид тиғини клубдан ва футболчилардан буриб юборди. Ҳозир ҳамма «Локомотив»нинг муваффақиятсизлигини эмас, балки Абрамовнинг ўша гапларини муҳокама қилмоқда. Бу орада эса клуб олий лига доирасида «Насаф»га қарши кечган муҳим учрашувда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Фарқни кўряпсизми?

Ҳа-я, аслида ўша куни Вадим Абрамов айтган гаплар фақат шу билан чекланмаганди. Ёдингизда бўлса, мураббий «Пахтакор»ни чемпионлик билан табриклашга ҳам улгурди. Эътибор беринг, бу табрик мусобақа якунланишига ҳали 9 тур қолганда айтилмоқда. Орадаги фарқ эса беш очкодан иборат. Ахир бу фарқ 9 та ўйин давомида йўққа чиқиши мумкин эмасми? Мумкин албатта, аммо Абрамов ҳозирданоқ рақибга босим юклашга уринмоқда. Ва шу билан бирга, ўз футболчиларидан ўша босимни олиб ташлади. Яъни, «Локомотив» футболчилари энди илгаригидек чемпионлик эмас, балки вице-чемпионлик учун курашадилар. Бу эса анча енгилроқ юк, дегани.

Иккинчидан эса, «Пахтакор» футболчилари табрик қабул қилиб олгач, исташадими ёки йўқ, барибир бироз бўшашиб қолишлари турган гап. Уларнинг рақиблари эса аксинча, Абрамовнинг истеҳзосидан сўнг улар икки баробар куч билан ўйнайдилар. Ахир бундай гап кимнинг ҳам ғашига тегмайди, дейсиз. Фикримизга исбот сифатида «Навбаҳор» - «Пахтакор» ўйинига бир қур назар ташлайлик. Шу куни анча кучсиз ҳисобланадиган наманганликлар «бўлғуси чемпион»га қарши бемисл иштиёқ билан ўйнадилар. Оқибатда «Пахтакор» Аднан Ораховацнинг 77-дақиқада урган ягона голи ҳисобига бир амаллаб уч очкога эга чиқди. Энди ўйлаб кўринг, мавсум охирига қадар қолган 8 ўйиннинг барчаси шундай кечадиган бўлса, «Пахтакор»га осон бўладими? Мабодо қоқилса-чи? Ҳа яшанг, «Локомотив» етиб олади! Абрамовнинг мақсади ҳам аслида шу.

 Мабодо чемпионлик соврини барибир «Пахтакор»да кетган тақдирда ҳам Вадим Абрамовни ҳеч ким айблай олмайди. Мураббий бундай вазиятда: «айт­мовдимми?» деган бир оғиз гап билан қутилиб кетиши турган гап. Шундай экан, Вадим Абрамов тўғри иш қиляптими ёки нотўғри, қатъий назар, ҳар доим ўз жамоаси манфаатини кўзлаб иш тутмоқда. Зеро унинг иши ҳам аслида шу - терма жамоада ишлаганда термани ҳимоя қилган, клубда ишлаганда эса, клубини...

Киритилди: 02.10.2015 12:33. Ўқилди: 14944 марта. Фикрлар: 21 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.