Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рустам Нартажиев: «Англияда машғулотлар жуда мураккаб экан»

Биласиз, айни пайтда "Локомотив" футбол клубининг икки нафар тарбияланувчиси Англия биринчи дивизиони вакили "Флитвуд Таун" сафида ўз маҳоратларини оширмоқда.

Дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров клубларнинг ўзаро ҳамкорлигига кўра, у ерда уч ой малака оширишади.

“Темирйўлчилар” матбуот хизматининг маълумот тарқатишича, ўзбекистонлик футболчилар "Флитвуд Таун"да Бэрри Николсон қўл остида машғулотларда иштирок этишяпти. Яқинда ёш дарвозабонимиз Рустам Нартажиев "Флитвуд Таун" клуби расмий сайтига интервью бериб, Англиядаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

"Менга бу ердаги ҳаёт ёқяпти. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Қолаверса, баъзи пайтларда ёш болакайларни шуғуллантиряпман. Авваллари болалар билан бирга ишламагандим ва бу иш менга ёқиб қолди. Эҳтимол, шу нарса сабаб бўлиб фаолиятимни якунлаганимдан сўнг дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишласам ажаб эмас".

"Прохоров иккаламиз бу ерга 18 сентябрь куни келгандик. Шундан бери орадан бир ой вақт ўтди ва ҳозирча асло зерикканимиз йўқ. Менга Англиянинг об-ҳавоси ҳам маъқул келди. Бу ерда ҳаво бизга нисбатан анча илиқ экан. Жамоадошларим Серёга иккаламизга кўп нарса ўргатишяпти: маҳаллий урф-одатлар, инглиз тилида гапириш. Ҳозир инглизчани анча яхши ўрганиб олдим".

"Бу ердаги машғулотлар жуда оғир экан. Ўзбекистонда ҳар кунлик машғулот деярли бир хил давом этади. Англияда эса ҳар куни ҳар хил машқларни бажарамиз ва бу менга ёқяпти".

"Бизда кунига бир маҳал машғулот бўларди, бу ерда эса баъзан бир кунда уч марта шуғулланамиз. Мен ҳар куни ўзимда ўзгаришларни ва ўсишни ҳис қиляпман. Бу ерда ўрганаётганларим кейинчалик жуда асқотади деб ўйлайман".

Киритилди: 22.10.2015 18:18. Ўқилди: 4059 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.