Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзаро учрашувлар: “Қизилқум” — “Локомотив”

Бу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари хоҳ миллий чемпионат, хоҳ Ўзбекистон кубоги доирасида бўлсин, доимо шиддатли ва муросасиз кечган.

Миллий чемпионатлар тарихига назар солсак, ҳозиргача “Қизилқум” — “Локомотив” жамоалари йигирма бир маротаба ўзаро рўбарў келган. Шундан еттитасида навоийликлар зафар қучган бўлса, тўртта ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган. Қолган яна ўнта баҳсда омад темирйўлчиларга кулиб боққан.      

Тўплар нисбати бўйича ҳозирча устунлик “Локомотив” томонида — 18:29.

Ўзаро ўйинларда навоийликлар рақибидан 25 та очкони тортиб олган. Темирйўлчилар эса 34 очко жамғаришга муваффақ бўлган. 

Бу жамоаларнинг охирги учрашуви биринчи даврада Тошкентда ўтказилган. Унда учрашувнинг 2-дақиқасида Жасур Ҳасанов киритган ягона гол темирйўлчиларга уч очокни тақдим этганди.

Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа таркибида жиддий йўқотишлар йўқ. Фақат катта ўзгариш темирйўлчилар мураббийлар таркибида амалга оширилганини ҳисобга олмаганда барчаси рисоладагидек. Боиси, 25-турда “Локомотив” сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан ўзаро очколар бўлишганидан кейин бош мураббий Вадим Абрамов ҳамда мураббий Марат Мифтахуддинов темирйўлчилар мураббийлар штабини тарк этишган. 

Бу ўзгаришдан кейин охирги турда “Локомотив” футболчилари Тошкентда “Бухоро”ни қийинчиликсиз (2:0) мағлубиятга учратишганди. 

Ишонамизки, Навоийда бўладиган навбатдаги учрашув ҳам муросасиз ва ҳаяжонли кечади. Қолаверса, “Қизилқум”нинг темирйўлчилар учун ноқулай рақиб эканлигини назарда тутсак, кончилар ўз мухлисларини хурсанд қилишига умид қиламиз. Жамоамизга фақат омад ва ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР

2004 йил

2004 йил 15 март. “Қизилқум” — “Локомотив” — 0:0

2004 йил 5 ноябрь. “Локомотив” — “Қизилқум” — 5:0

2005 йил

2005 йил 16 апрель. “Қизилқум” — “Локомотив” — 1:1

2005 йил 25 октябрь. “Локомотив” — “Қизилқум” - 1:3

2006 йил

2006 йил 7 май. “Локомотив” — “Қизилқум” — 1:1

2006 йил 9 сентябрь. “Қизилқум” — “Локомотив” — 1:0

2007 йил

2007 йил 26 май. “Қизилқум” — “Локомотив” — 1:0

2007 йил 16 сентябрь. “Локомотив” — “Қизилқум”- 3:0

2008 йил

2008 йил 5 июль. “Қизилқум” — “Локомотив” — 1:0

2008 йил 16 август. “Локомотив” — “Қизилқум” — 2:1

2009 йил

2009 йил 29 июнь. “Қизилқум” — “Локомотив” — 1:0

2009 йил 7 август. “Локомотив” — “Қизилқум” — 2:1

2010 йил

2010 йил 3 апрель. “Қизилқум” — “Локомотив” — 0:1

2010 йил 21 октябрь. “Локомотив” — “Қизилқум”- 1:0

2012 йил

2012 йил 25 июнь. “Локомотив” — “Қизилқум” — 0:1

2012 йил 8 август. “Қизилқум” — “Локомотив” — 1:1

2013 йил

2013 йил 31 май. “Локомотив” — “Қизилқум” — 3:1

2013 йил 26 август. “Қизилқум” — “Локомотив” — 1:0

2014 йил

2014 йил 16 май. “Локомотив” — “Қизилқум” — 4:1

2014 йил 26 сентябрь. “Қизилқум” — “Локомотив” — 2:3.

2015 йил

2015 йил 6 июнь. “Локомотив” — “Қизилқум” — 1:0..

Киритилди: 25.10.2015 11:25. Ўқилди: 2709 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.