Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локо-2006″ “Келажак юлдузлари – 2015″ футбол фестивалида қатнашади

Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил қилинган “Аntalya Cup” болалар футбол фестивалида иштирок этиб, кунда биринчи ўринни қўлга киритган “Локомотив” футбол мактабининг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари Тошкентга қайтгач, яна бир фестивалда қатнашишади.

“Oreo” савдо бренди ҳамда Championat.asia сайти ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур фестивал 11-13 ноябрь кунлари “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг мини футбол залларида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ФФ билан ҳамкорликда ташкил қилинаётган биринчи фестивалда 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат 4та жамоа иштирок этади. Булар, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Пахтакор” ва “Спартак”.

Фестивалнинг биринчи куни якунига етганидан сўнг “Start” савдо бренди томонидан болалар пойтахтимиздаги “Mega Cinema” кинотеатрида маданий ҳордиқ чиқарадилар. Иккинчи кундан ўрин олган тур учрашувидан сўнг “Бунёдкор” стадионининг музейига саёҳат қилишади ва у ерда ёш футболчиларга фахрийларимиз ҳамроҳлик қиладилар. Шунингдек, улар “Бунёдкор” академиясини ҳам томоша қилиш бахтига сазовор бўладилар.
Фестивалнинг учинчи куни ҳам бекор кетмайди. Финал ўйинидан кейин “Samarqand Darvoza” гиппермаркетининг тўртинчи қаватидан ўрин олган кўнгилочар комплекс болажонлар ихтиёрида бўлади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир тур ўйинига футболимиз юлдузлари ташриф буюрадилар, табиийки бу ёш футболчиларнинг футболга бўлган меҳрини янада кучайтиради. Сўнгги тур ўйинларига МТЖ юлдузларининг ташрифи кутиляпти. Улар энг яхши жиҳатларини кўрсата олган ёш футболчиларга ўзлари тўп тепадиган клуб либосларини тақдим этадилар.

Шунингдек, “Akfa Olami” бренди тамонидан 6та учрашувнинг ҳар бирида “Энг яхши футболчи”га (Man of the Match) уяли телефон совға қилинади.
Ҳар бир учрашув якунига етганидан кейин “Saltanat” савдо бренди томонидан тақдим этилган витаминларга бой ичимлик эса футболчиларга тақдим этилади.

Техник ҳамкоримиз “Joma”дан эса ҳар бир жамоага, ўйин олди машғулотлар учун махсус футболкалар берилади.

Мусобақа тақвими:
11 ноябрь. “Пахтакор – Ёшлик” спорт мажмуаси
10:00. “Пахтакор” – “Локомотив”
11:00. “Бунёдкор” – “Спартак”

12 ноябрь. “Бунёдкор” спорт мажмуаси
10:00. “Бунёдкор” – “Пахтакор”
11:00. “Спартак” – “Локомотив”

13 ноябрь. “Пахтакор – Ёшлик” спорт мажмуаси
10:00. “Локомотив” – “Бунёдкор”
11:00. “Пахтакор” – “Спартак”
12:00. Тақдирлаш маросими.

Мусобақада биринчи ва иккинчи ўрин эгаларига шартли равишда олтин ва кумуш медаллар ҳамда кубок топширилади. Учинчи ва тўртинчи ўрин эгаларига эса бронза медалларига қўшиб кубок туҳфа этилади.

kyu_loko

Киритилди: 07.11.2015 20:04. Ўқилди: 3739 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.