Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. “Навбаҳор” – “Локомотив”

Бугун “Локомотив” олий лиганинг охирги тур учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар” сафарда “Навбаҳор” меҳмони бўлишади.

Олий лига. 30-тур. 21 ноябрь
«Навбаҳор» (Наманган) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), О. Жумаев (Навоий), О. Абдувосилов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Ўзаро ўйинлар тарихига қарайдиган бўлсак, “Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 21 бор тўқнаш келишган. “Локомотив” 10 марта, “лочинлар” 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати “Локомотив” фойдасига 32:30ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Локо” 34, “Навбаҳор” 25 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 5:1.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда “Локо” йирик ҳисобда зафар қучган. Катта Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев (2та) голларига ва Шаҳбоз Эркинов жавоб берганди – 5:1.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.04.2009 «Навбаҳор» – «Локомотив» 2:0
25.09.2010 «Навбаҳор» – «Локомотив» 2:0
07.04.2012 «Навбаҳор» – «Локомотив» 0:2
03.04.2013 «Навбаҳор» – «Локомотив» 1:1
15.03.2014 «Навбаҳор» – «Локомотив» 0:1

Ўзаро ўйинлардаги факт: “Навбаҳор” ўз майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 6тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Локомотив” сафарда икки бор муваффақият қозонган. Охирги уч йилда “лочинлар” ўз уйида бу рақибни енга олишмаган.

Киритилди: 21.11.2015 10:42. Ўқилди: 2544 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 28
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Навбаҳор 12 20
5 Нефтчи 11 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 12 14
10 Сурхон 12 14
11 Андижон 12 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.