Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив” тарбияланувчилари инглиз клубида малака ошириб қайтишди

"Локомотив"нинг икки нафар футболчиси - дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров уч ой малака ошириш мақсадида Англиянинг "Флитвуд Таун" клубига йўл олишганди. Инглиз клуби расмий сайтининг маълумот тарқатишича, ўзбекистонлик футболчилар бугун тонгда юртимизга қайтиб келишади.

Рустам Нартажиев ва Сергей Прохоров сентябрь ойида “Флитвуд Таун” клуби сафига бориб қўшилишганди. Ёш футболчилар у ерда Барри Николсон қўл остида машғулотларда иштирок этишди. Яқинда эса ушбу икки ёш иқтидор эгалари “Флитвуд” таркибида дебют учрашувини ҳам ўтказишди. “Флитвуд” ўз уйида “Карлайл Юнайтед” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Мазкур ўйинда ўзбек футболчилари ҳам иштирок этиб, ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмади.

Уч ой давомида инглиз клуби таркибида машқ қилган футболчиларимиз кеча “Флитвуд Таун” билан хайрлашишди. “Локомотив” ва “Флитвуд Таун” ҳамкорлигининг илк “қалдирғочлари” хориж клуби мутасаддилари, мураббийлари ва футболчиларида ёмон таассурот қолдиришмади. Шу сабабли ҳам хайрлашиш маросимида Нартажиев ва Прохоровларга “Флитвуд” жамоаси асосий таркиб футболчиларининг дастхатлари туширилган либослар тақдим этилди.

Инглиз футболи ҳавосидан “нафас олган” дарвозабон Рустам Нартажиев мазкур лойиҳанинг у каби ёш истеъдодлар учун айни муддао эканини таъкидлади.

- “Флитвуд Таун”да малака оширганимиз жуда соз иш бўлди. Бу ерда шахсан мен ўзим учун жуда кўп нарса ўргандим, улкан тажриба орттирдим. Зеро машғулот жараёнининг ўзиёқ биздагидан анча ўзгача эканига гувоҳ бўлдим. Футболчилик фаолиятимни тугатгач, агар мураббийлик қиладиган бўлсам, бу ерда ўрганганларимни албатта ўз шогирдларимга ўргатаман.

Менга Англия ва “Флитвуд Таун” жуда ёқди. Қисқа муддат бу ерда бўлган бўлсам ҳам инглиз тилини анча ўрганиб олдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. Насиб этса, кейинчалик бу ерга яна қайтаман. Зеро инглиз футболи менда ажойиб таассурот қолдирди. “Локомотив” ва “Флитвуд Таун”нинг бундай ҳамкорликни йўлга қўйишганидан мамнунман, - дейди ёш голкипер.

Таъкидлаб ўтамиз, Рустам Нартажиев ва Сергей Прохоров “Локомотив” ҳамда “Флитвуд Таун” жамоалари амалга ошираётган ҳамкорлик доирасида Англияда малака оширган илк футболчиларга айланишди. Мазкур ҳамкорлик доирасидан келажакда яна бир қатор шунга ўхшаш лойиҳалар ўрин олган.

Киритилди: 11.12.2015 09:09. Ўқилди: 3868 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Бунёдкор
3-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.