Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Локомотив" Дубайда. Иккинчи кун. Тикланиш

Январнинг ўнинчи кунидан бошлаб “Локомотив” футболчилари янги мавсумга тайёргарликка зўр беришди. Қишки йиғинда олинадиган жисмоний зўриқишлар йил давомида формани юқори нотада ушлаб туриш учун хизмат қилади ва буни профессионал футболчиларнинг барчаси яхши тушунади.

Шундан келиб чиққан ҳолда клуб аъзолари кучайтирилган машғулотларда яхши кайфият билан иштирок этишмоқда. Янги йилдан сўнг Тошкентда тўпланган футболчилар танаффусдан кейинги тикланиш машқларини бажариш билан чекланишганди. Дубайда эса энди улар жисмоний тайёргарлик устида тинимсиз иш олиб боришади.

Бугун – 10 январни Мирко Йеличич соат 10:00да ўтказган назарий машғулот билан бошлади ва унда барча футболчилар иштирок этишди. Шогирдлари зерикиб қолмаслигини истаган мутахассис теорияни узоқ чўзиб ўтирмади. Маҳаллий вақт билан 11:00да таркиб ўзи истиқомат қилаётган “JA Jebel Ali Beach Hotel”дан узоқ бўлмаган машғулот майдонида саф тортиб турганди. Стадионда аввалига тикланиш машқлари бажарилган бўлса, кейин босқичма-босқич Йеличич зўриқишни ошириб борди ва жисмоний тайёргарликка ўрин берди.

Машғулотдан кейин одатга кўра илиқ душ, тушлик ва тушки уйқу. Соат 17:00дан бошлаб иккинчи машғулот яна ўша майдонда бошланди. Бу биринчисидан буткул фарқ қилгани билан, асосий мақсад барибир ўша-ўша – жисмоний тайёргарликни маромига етказиш учун меҳнат қилиш. 1 соатдан ошиқроқ давом этган машғулотдан кейин жамоа енгил тин олди. Илиқ душдан кейин футболчилар кечки овқатга ўтиришди. Соат 20:30да теориянинг иккинчи қисми давом эттирилди. Кун давомидаги меҳнат етарли даражада бўлгани сабабли, назарий машғулот узоқ чўзилмади.

“Локомотив” ўзинининг биринчи ўртоқлик учрашувини 15 январь куни Саудия Арабистони етакчиси “Ал-Аҳли”га қарши ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Жума куни бўлиб ўтадиган йилдаги биринчи ўйинга қадар футболчилар ўз формаларини анча тиклаб олишади.

Киритилди: 11.01.2016 11:36. Ўқилди: 2544 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.