Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» Саудия Арабистони етакчиси билан дуранг ўйнади

Дубайдаги еттинчи кун янги йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувига тўғри келди. Рақиб — Саудия Арабистони Про-лигаси етакчиси “Ал-Аҳли”.

Бош мураббий Мирко Еличич бошланғич таркибда иккита ҳужумчини майдонга туширишга қарор қилди. Тимурхўжа Абдуҳолиқовга Дониёр Усмонов ёрдам бериши кўзда тутилганди. Ярим ҳимоя қанотларини катта Жасур Ҳасанов ҳамда Сардор Мирзаев эгаллашди. Уларнинг ортида мос равишда Олег Зотеев ва кичик Ҳасанов тўп суришди. Ҳимоя марказида Тўхтахўжаев-Мухторов тандеми синовдан ўтказилган бўлса, марказ икки тажрибали футболчи – Сервер Жепаров ҳамда Кахи Махарадзега ишониб топширилди.

Саудия чемпионатининг биринчи давраси ортда қолганлигини инобатга оладиган бўлсак, рақиб жамоанинг ўйин амалиёти бобида муаммоси йўқ эди. “Локомотив”да эса шунинг акси – қишки таътилдан кейин футболчилар секин-аста тикланиб келишмоқда. Бу фарқ ўйиннинг боришига таъсир этаётганлигини пайқаш қийин эмасди. Шунга қарамай “темирйўлчилар” биринчи бўлимда рақиб билан тенгма-кураш олиб боришди.

Дастлабки 45 дақиқада ҳисоб очилмади. Игнатий Нестеров ишончли ўйин кўрсатган бўлса, олдинги чизиқда Тимурхўжа Абдуҳолиқовнинг омади юришмади. Бир сафар у дарвозабон билан юзма-юз вазиятдан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда Еличич заҳирада қолдирилган барча футболчиларни майдонга туширишга қарор қилди. Шу тариқа Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев ва катта Жасур Ҳасановдан ташқари бошланғич таркибнинг қолган футболчилари ўз ўринларини бўшатиб беришди. 70-дақиқага келиб Зотеев ҳамда Ҳасановга ҳам дам берилди. Уларнинг ўрнини Хуршид Мухторов ҳамда Дониёр Усмонов қайтадан эгаллашди. Баҳс ўртоқлик мақомида бўлгани учун бунинг иложи бор эди.

Бўлим аввалини рақиб фаол бошлаган бўлсада, майдонга туширилган “Локомотив” футболчилари ўйинга киришиб кетишгач, унинг суратини тенглаштиришди. Таймда голга тортиши мумкин бўлган вазиятлар биринчисига қараганда камроқ содир этилди.

Шу тариқа тенг курашлар остида кечган учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0. Футболчиларимизнинг ўйин амалиёти етарли бўлмаган бир вақтда Саудия етакчиси дарвозамизни ишғол қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 январь куни ўтказади. Бу сафар “темирйўлчилар” Хитой чемпионатини 5-ўринда якунлаган “Хенан Жианье”га рақиб бўладилар. Таркибида Жанубий Корея, Португалия, Бразилия каби мамлакатлардан легионерлари бор жамоада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак рақиби — Филиппин сафида тўп сурадиган Хавьер Патиньо ҳам тўп суради.

 15 январь, 2016 йил
Халқаро ўртоқлик учрашуви
“АЛ-АҲЛИ” (С. Арабистони) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) 0:0
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров (12. Маъмур Икромов, 46), 36. Хуршид Мухторов (4. Шерзод Файзиев, 46), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 35. Олег Зотеев, 24. Кахи Махарадзе (18. Тимур Кападзе, 46), 16. Жасур Ҳасанов (68. Сергей Прохоров, 46), 77. Жасур Ҳасанов, 21. Сервер Жепаров (22. Санжар Шоаҳмедов, 46), 8. Сардор Мирзаев (41. Қувондиқ Рўзиев, 46), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (7. Иван Вукович, 46), 34. Дониёр Усмонов (10. Марат Бикмаев, 46).
Огоҳлантиришлар: Сергей Прохоров (60), Шерзод Файзиев (77).

Киритилди: 15.01.2016 19:42. Ўқилди: 3728 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:00
Локомотив
1-1
Сурхон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.