Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Локомотив": Дубайдаги иккита рақиб номи маълум бўлди

Бугун тонгда Дубайга жўнаб кетган “Локомотив” 12 ва 14 февраль кунлари Хитой Супер лигаси клубларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган бўлди.

12 февраль кунги рақиб ўз миллий чемпионатини 13-ўринда якунлаган “Тяньцзинь Теда” клуби бўлади. Голландиялик мутахассис Ари Хаан бошқариб борадиган бу клуб сафида бир қатор машҳур футболчилар тўп суришади. Португалиянинг “Спортинг” жамоасида уч йил ўйнаган ва кейинчалик Хитойга ташриф буюрган колумбиялик Фреди Монтеро Муньоз, Бразилиянинг бир қатор машҳур клубларида ҳаракат қилган футболчилар — аргентиналик Эрнан Баркос, бразилиялик Вагнер Дос Сантос ҳамда Лукас Фонсека,  Эрон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши таниш бўлган Муртазо Пурлиганжи, австралиялик Александар Йованович шулар жумласидандир.

14 февраль куни Хитой Супер лигасининг сўнгги мавсумини 10-пағонада тамомлаган “Чанчунь Ятай” билан ўйин ташкил этилади. Бу жамоа Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов орқали футбол мухлисларимизга яхши таниш. Ажаб эмас, у “Локомотив”га қарши ўйинда ҳаракат қилса. Қизиқ томони шундаки, 14 февраль куни “темилйўлчлар”нинг терма жамоага аъзо футболчилари Ливан билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушишлари мумкин. Шу боисдан мураббийлар штаби катта эҳтимол билан олти нафар футболчини “Чанчунь Ятай”га қарши ўйната олишмайди.

Хитойнинг бу клубида Анзур Исмоиловдан ташқари яна уч нафар ҳорижий футболчи тўп суради ва уларнинг барчаси олдинги чизиқда ҳаракат қилади. Тайпейлик Ю Тинг Ко, нигерлик Мусса Маазу ҳамда боливиялик Марсело Морено шулар жумласидан. Нигерлик ҳужумчи ўз вақтида Москванинг “ЦСКА”, Франциянинг “Монако”, “Бордо”, Португалиянинг “Маритимо” клублари шарафини ҳимоя қилган бўлса, боливиялик Марсело Морено “Шахтёр”, “Вердер”, “Уиган” каби жамоалардаги ўйинлари орқали таниш.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги биринчи йиғин доирасида “Локомотив” Хитой Супер лигасининг бешинчи жамоаси “Ҳенан Жианье” билан майдонга тушган ва беллашувда ҳисоб очилмаганди.

Киритилди: 02.02.2016 16:33. Ўқилди: 2964 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.