Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив»нинг гуруҳимиздаги учинчи рақиби – «Ал-Иттиход»

“Локомотив” 23 февраль куни Саудия Арабистони етакчиларидан бири “Ал-Иттиход”ни қабул қилади. Кеча якунига етган плей-офф босқичидан кейин бу жамоа “темирйўлчилар” жой олган “А” гуруҳининг тўртинчи вакилига айланди. Ўқув-йиғин машғулотларини Дубайда олиб бораётган "Локомотив" аъзолари ўйинни жонли кузатиб боришди.

Жиддадаги “Қирол Абдуллоҳ” стадионида бўлиб ўтган плей-офф ўйинида Виктор Пицурке шогирдлари Иорданиянинг “Ал-Вихдат” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. “Ал-Иттиход” чемпионлар лигасининг Жиддада бўлиб ўтган сўнгги 10 та ўйинидан 9 тасида ғалаба қозониб келаётганди. Бу сафар ҳам клуб яхши анъанасини давом эттира олди.

Беллашувнинг 11-дақиқасида иорданиялик футболчилар сенегаллик легионер Малик Таллнинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишни уддалашганди. Чемпионлар лигасидаги иштирок бобида тажрибалироқ бўлган саудияликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятни ўз томонларига оғдиришди. 17-дақиқада венесуэлалик Ҳавьер Ривас ҳисобни тенглаштирган бўлса, 45-дақиқада баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла белгилаган пенальтини Мухтор Фалатаҳ аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Шу тариқа “Ал-Иттиход” гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувини Тошкентда ўтказадиган бўлди. 2-турда шунинг акси бўлиб, “Локомотив” 1 март куни “Қирол Абдуллоҳ” стадионида саф тортади. Гуруҳимиздан шунингдек Эроннинг “Фулад Сепахон” ҳамда БААнинг “Ан-Наср” клублари ҳам жой олишган.

ОЧЛ. Плей-офф. “Қирол Абдуллоҳ” стадиони
АЛ-ИТТИХОД (С. Арабистони) – АЛ-ВИХДАТ (Иордания) 2:1
Голлар: Малик Талл, 11 (0:1). Ҳавьер Ривас, 17 (1:1). Мухтор Фалатаҳ, 45-пен (2:1).
“Ал-Иттиход”: Ассаф Ал-Қарни — Мажид Ал-Ҳайбари, Аҳмад Асири, Зиёд Ас-Саҳафи, Авад Хрис (Файсал Ал-Ҳара, 76) — Абдулфаттоҳ Асири, Лусиан Санмартин, Салли Мунтари — Фаҳад Ал-Муваллад, Мухтор Фалатаҳ (Жамол Ба Жандуҳ, 56), Ҳавьер Ривас.
“Ал-Вихдат”: Амир Шафи — Ферас Зиёд, Муҳаммад Али, Элдер Лобато, Муҳаммад Ал-Думейри — Амир Диб, Аҳмад Элиас (Солиҳ Ратеб, 79), Фади Авад — Аҳмад Ҳишам, Баҳаа Файсал (Франсиско Вэгсли, 75), Малик Талл (Аҳмад Абукбир, 72).
Огоҳлантиришлар: Авад Хрис (65) — Муҳаммад Ал-Думейри (3), Аҳмад Ҳишам (44).
Ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

Киритилди: 10.02.2016 08:22. Ўқилди: 4932 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.