Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив” – “Чанчунь Ятай” 0:0

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги ўртоқлик учрашувини Хитойнинг “Чанчунь Ятай” клубига қарши ўтказди. Беллашувда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу куни миллий терма жамоага номзод олти нафар футболчи – Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Игнатий Нестеров ҳамда Санжар Шоаҳмедов “Локомотив”га ёрдам бера олишмасди. Шунингдек, Неманья Яничич, Кахи Махарадзе, Тимурхўжа Абдуҳолиқов каби йигитларда кичик жароҳат борлиги сабабли, уларга ҳам дам берилди. Қайд этиш керак, футболчиларнинг жароҳати жиддий эмас. 23 февраль куни “Локомотив”ни “Ал-Иттиход”га қарши расмий ўйин кутаётгани учун мураббийлар таваккал қилишни исташмади.

“Темирйўлчилар” ихтиёрига етиб келган руминиялик Флорин Костя учрашувни бошланғич таркибда ўтказди ҳамда 1 соат майдонда ҳаракат қилди. Унинг икки қанотида Олег Зотеев ҳамда Сардор Мирзаев тўп тепишди. Майдон марказида тажрибали Тимур Кападзега Қувондиқ Рўзиев ҳамда Икром Алибоев ёрдам беришди. Алибоев биринчи бўлимдан сўнг оёғида оғриқ сезгани учун, мураббийлар иккинчи таймни Садриддин Абдуллаев билан бошлашди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов “Чанчунь Ятай” сафида илк дақиқаларданоқ кўриниш берди. Шунингдек, машҳур Марсело Морено 9-рақам остида ҳаракат қилди. Сир эмаски, бу футболчи ўз вақтида Бразилиянинг “Крузейро”, “Фламенго”, Германиянинг “Вердер”, Англиянинг “Уиган”, Украинанинг “Шахтёр” клублари шарафини ҳимоя қилган. Иккинчи бўлимда хитойликлар сафида яна бир қатор ҳорижий футболчилар ҳам ўйин ўтказишди.

Беллашув тенг курашлар остида кечди. Томонлар бир қатор қулай имкониятларга эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

“Локомотив” эртага кечки пайт Тошкентга қайтиб келади.

ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – ЧАНЧУНЬ ЯТАЙ (Хитой) 0:0
“Локомотив”: Маъмур Икромов — Салим Мустафоев, Сергей Прохоров, Шерзод Файзиев, Жасур Ҳасанов_16 — Икром Алибоев (Садриддин Абдуллаев, 46), Қувондиқ Рўзиев (Миртўра Акбаров, 86), Тимур Кападзе (Хуршид Мухторов, 70) — Олег Зотеев, Флорин Костя (Дониёр Усмонов, 60), Сардор Мирзаев

2016 йилдаги ўртоқлик ўйинлари
15 январь, 2016 Ал-Аҳли (Саудия Арабистони) – Локомотив 0:0
19 январь, 2016 Хенан Жианье (Хитой) – Локомотив 0:0
22 январь, 2016 Словакия U-21 – Локомотив 0:2
5 февраль, 2016 Ал-Урооба – Локомотив 1:5
10 февраль, 2016 Ханжоу Гринтаун – Локомотив 0:3
12 февраль, 2016 Тяньцзинь Теда – Локомотив 1:1

Киритилди: 15.02.2016 12:14. Ўқилди: 3147 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.