Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз»

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳидан ўрин олган "Локомотив" ва "Ал-Иттиҳод" жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унинг иккинчи қисмида темирйўлчилар бош мураббийи Андрей Микляев ва футболчи Темур Кападзе иштирок этди.

—  Барчани янги мавсум бошланиши билан барчани табриклайман. Янги мавсум учун тайёрландик, йиғинлар ўтказдик. Рақибни ўргандик. Уйда фақат ғалаба қозонишимиз керак. Эртага рақибга нисбатан камида битта кўпроқ гол уришимиз керак, — дейди Микляев.

—  Барча клубларимизга ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишларини тилайман. Эртанги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мавсумдаги илк ўйинимиз бўлишига қарамай, эртага бизни қўллаб-қувватлайдиган мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, — дейди Темур Кападзе.

— Мавсумдаги илк расмий ўйин бўлиши жамоа учун муаммо бўлмайдими?
Темур Кападзе: —  Бундай ҳолатга ҳар йили дуч келамиз. Ҳозирда Саудия жамоалари яхши ўйин амалиётига. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу нарса ғалаба қозонишимиз учун халал бермайди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашиб, ақл билан ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мураббийлар тактик жиҳатдан бизни шунга тайёрлашяпти.

— Ўтган мавсумдаги "Локомотив"нинг ўйинида қандай ўзгаришлар бўлди?
—  Ўйин услубимизни сақлаб қолдик, унга кўп ўзгартиришлар киритмадик. Ўтган йилги иштирокимиздан хулоса қилган ҳолда, ўйинимизга айрим янги жиҳатларни қўшдик. Қандай ўзгаришлар эканини эртанги ўйин кўрсатади.

— Рақиб сафида кучли легионерлар тўп суради. Уларни қай даражада ўрганиб чиқдингиз?
—  "Ал-Иттиҳод"нинг 4 нафар легионерини биламиз. Уларнинг венесуэлалик ҳужумчиси 17та гол урган. Шунингдек, ярим ҳимояда тажрибали руминиялик 35 ёшли футболчи ўйнайди. "Ал-Иттиҳод" ўйинларини кўриб чиқдик. Балки улар ҳам бизнинг ўйинларимизни кўргандир. Ҳар ҳолда йиғин давомида улар билан битта меҳмонхона яшагандик.

—  "Ал-Иттиҳод" мураббийи Тошкентга ғалаба учун келганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳолат жамоага босим юкламайдими?
—  ОЧЛда кучсиз жамоа йўқ. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Барча ғалаба учун курашади. Биз бундан хавотир олаётганимиз йўқ. Ўтган йилги иштиромиздан тўғри хулоса чиқарганмиз. Ҳозирда биз ҳар қандай жамоага қарши ўйинга тайёрман. Асосий мақсадимиз - гуруҳ босқичидан чиқиш.

Киритилди: 22.02.2016 14:53. Ўқилди: 3994 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.