Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив» мавсумни дуранг билан бошлади

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳидан ўрин олган "Локомотив" ва Саудия Арабистонинининг "Ал-Иттиҳод" жамоалари ўртасидаги учрашув дуранг билан якунланди.

Ўйин нисбатан суст бўлди. Жамоалар тез фикрлаш, тез ҳаракат борасида оқсашди. Шу боис комбинациялар охирига етмасдан узилиб қолаверди.

Биринчи бўлимда урилган ягона гол эса "Иттиҳод"нинг венесуэлалик легионери ҳисобига ёзилди. Ривас жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, Яничични алдаб ўтди ва зарба берди. Игнатий яқин бурчагидан тўпни ўтказиб юборди.

Иккинчи бўлимда "Локомотив" ўйинни кучайтиргандек бўлди, аммо ҳар сафар якуний узатма беришда футболчиларимиз оқсайверишди. Вакилларимиз урган голни эса австралиялик ҳакам бекор қилди. Бурчак тўпидан кейин Махарадзе бош билан дарвозани ишғол қилган вазиятда ўйинчиларимиздан бири ҳимоячини итарди дея голни инобатга олмади Бенжамин Уильямс.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида "темирйўлчилар" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Жасур Ҳасанов етказиб берган узатмани дарвозабон қўлдан чиқариб юборди ва Сардор Мирзаев яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Локомотив" ОЧЛнинг янги мавсумини дуранг билан бошлайдиган бўлди. Жамоа  бир ҳафтадан кейин Саудияда жавоб ўйинида майдонга тушади. Ўйин сўнгида қизил карточка олган Жасур Ҳасанов ва Гельмин Ривас жавоб ўйинида майдонга туша олишмайди.

ОЧЛ, "А" ГУРУҲИ, 1-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "АЛ-ИТТИҲОД" 1:1
Голлар: Сардор Мирзаев (89) — Гельмин Ривас (34)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 18.Темур Кападзе (С), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев
Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Садриддин Абдуллаев, 10.Марат Бикмаев, 17.Салим Мустафоев, 24.Хуршид Мухторов, 29.Қувондиқ Рўзиев, 77.Жасур Ҳасанов
"Ал-Иттиҳод": 12.Ассаф ал-Қарний, 4.Салли Мунтарий, 8.Фҳад ал-Муваллад, 9.Гелмин Ривас, 10.Абдулфаттоҳ Асирий, 13.Аҳмад Асирий, 15.Жамол Баҳандуҳ, 27.Авад ал-Йамий, 29.Луиан Санмартеан, 30.Зиёд ас-Саҳавий, 51.Маже ал-Хайбарий
Захира: 25.Ҳаниал-Наҳед, 7.Аҳмад ан-Назарий, 21.Ҳамад ал-Мунташарий, 44.Мухтор Фалатаҳ, 49.Абдулраҳмон ал-Ғамдий, 50.Госай аш-Шелалий, 77.Риёд ал-Иброҳим
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Киритилди: 23.02.2016 16:54. Ўқилди: 2897 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Бунёдкор
3-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.