Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Салли Мунтари: «Ўзбек клублари ҳақида кўп эшитганман»

Ўйиндан сўнг «Ал-Иттиҳод» жамоасининг юлдуз футболчиси Салли Мунтарини ҳам суҳбатга тортдик. Ганалик футболчи баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрингиз қандай?

- Ўйиннинг осон кечмаслиги олдиндан маълум эди. «Локомотив» - яхши шаклланган жамоа. Ярим ҳимояси жуда ҳам кучли. Буни жамоани ўрганиш жараёнида билган эдик. Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборганимиз алам қилди. Унгача ҳаммаси бизнинг режа асосида кетаётганди. Афсуски, жароҳатим безовта қилиб қолди ва бунинг натижасида майдонни эрта тарк этишимга тўғри келди. Шундай бўлсада, бир очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Меҳмондан, боз устига, асосий рақиб жамоа майдонидан очко билан қайтиш - яхши натижа.

- Бугун «Ал-Иттиҳод» икки очко йўқотдими ёки бир очкога эга бўлдими?

- Меҳмонда ўйнаганимизни инобатга олсак, бир очкога эга бўлдик. Сўнгги дақиқада ўтказиб юборган голимиздан келиб чиқиб гапирсам, икки очко йўқотдик, деб ўйлайман.

- «Локомотив»дан ташқари, ОЧЛда қатнашаётган яна учта жамоамиз ҳақида нима дея оласиз?

- Батафсил маълумотга эга эмасман. Лекин бу номларни аввал ҳам эшитганман, қаердадир ўқиганман.

- Ўз вақтида Италиянинг «Милан» клубида тўп сургансиз. Айни пайтда эса Осиёда ўйнаяпсиз. Икки қитъа футболи орасидаги тафовутлар нималарда акс этяпти?

- Жуда ҳам катта фарқ йўқ. Барча қитъаларда футболнинг қонун-қоидаси бир хил. Тўғри, Европада футбол санъат даражасига кўтарилган. Мухлислар стадионга спектакль томоша қилиш учун келишади. Осиёда эса бироз бошқачароқ экан. Лекин сўнгги йилларда «сариқ қитъа» футболида ҳам сезиларли ўсиш кўзга ташланяпти. Фикримга биргина Хитой клублари мисол бўла олса керак.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси (26 февраь кунги пайшанба сонидан)

Киритилди: 26.02.2016 10:35. Ўқилди: 4643 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.