Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сардор Мирзаев: «Ал-Иттиҳод»ни бемалол ютсак бўларди»

«Локомотив»-«Ал-Иттиҳод» учрашуви (1:1)нинг энг яхши футболчиси сифатида Сардор Мирзаев эътироф этилди. Ҳужумни хуш кўрадиган ярим ҳимоячи гарчи ўзининг севимли позициясида ўйнамаган бўлсада, жамоаси учун ўта муҳим ва керакли голни урди. Ўйин якунланиши арафасида киритилган тўп «темирйўлчилар»га ОЧЛ гуруҳ босқичидаги дастлабки очкони тақдим этди. Биз учрашувдан сўнг Сардор Мирзаевдан интервью олдик.

- Авваламбор, бугунги учрашувда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман, - дея сўз бошлади ярим ҳимоячи. - Ўз майдонимизда ўйнаганимиз учун бироз ҳаяжонландик. Боз устига, мавсумнинг илк расмий ўйини эди. Гуруҳнинг кейинги учрашувларида ўзимиз учун керакли бўлган натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун негадир биринчи бўлимда кўп ҳужумлар қанотлардан ташкил этилди...

- Ўйиндан олдин мураббийлар бизга айнан шундай кўрсатма беришганди. Чунки меҳмонлар майдон маркази ва ўз жарима майдончалари атрофида кўпчиликни ташкил қилишганди. Марказдан ёриб киришнинг иложи йўқ эди. Шуни инобатга олган ҳолда бизга қанотлардан ҳужум уюштиришни уқтиришди.

- «Локомотив»нинг потенциали бугун кўрсатган ўйинидан юқорироқми?

- Албатта. Бизда ҳали мавсум бошлангани йўқ. БААдаги йиғинимиз доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ўз йўлига, улар ҳеч қачон расмий ўйиннинг ўрнини боса олмайди. Ўртоқлик баҳсларида босимсиз ўйнайсиз. Бугун биз гуруҳнинг илк учрашувида ана шу босимдан чиқиб кета олмадик. Лекин ҳали ўйинимизни янада кучайтирамиз.

- Рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?

- Очиғи, бу жамоани бемалол ютсак бўларди. Лекин юқорида санаб ўтган омилларим бунга йўл қўймади. Кейинги ўйинда меҳмонда ҳаракат қилишимизга қарамай, «Ал-Иттиҳод»ни мағлуб этишга уринамиз.

- Жамоани ўрганиш жараёнида «Ал-Иттиҳод» легионерларига алоҳида эътибор қаратилдими?

- Ҳақиқатан ҳам, жамоанинг легионерлари жуда кучли экан. Гарчи, бугун ўйинда кўринмаган бўлсада, Салли Мунтарини алоҳида ўрганиб чиққандик. Ўз вақтида «Милан» клубида тўп сурган ганалик бу футболчи жароҳат сабаб иккинчи бўлим бошларида майдонни тарк этди. Кейин 8-рақам остида ўйнаган (Фаҳад Ал Муваллад назарда тутилган, - муаллиф) ва учрашув якунланиши арафасида қизил карточка эвазига майдонни тарк этган футболчи ҳам ўша охирги эпизодни инобатга олмаганда, жуда яхши таассурот қолдирди. Унинг тезлиги юқори ҳамда жуда чаққон экан. Ҳужумчи Ривас эса юзага келган битта хавфли вазиятни голга айлантирди. Мана шу уч футболчи майдонда катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди.

- Авваллари кўпроқ ҳужумчи ортида ўйнаганингизни кўрардик. Бугун ўзингиз ёқтирган позицияда тўп сурдингизми?

- Тўғри, бошқа чизиқда ўйнардим. Лекин футболчи ҳамма нарсага тайёр туриши керак. Мураббийлар қаерда ўйнатишни лозим топишса, биз бунга тайёрмиз.

- Гуруҳдаги қолган икки рақиб жамоаларни ҳам кузатдингларми?

- «Сепахон»ни ҳали юз фоиз ўрганмадик. Менимча, «Ал-Наср» - гуруҳимиздаги энг кучли жамоа. Чунки легионерлари жуда савияли.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 26.02.2016 10:39. Ўқилди: 2735 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.