Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Локомотив": Бугунги машғулот “Қирол Абдуллоҳ”да

Чемпионлар лигасининг 2-тур беллашувида майдонга тушиш учун “Локомотив” делегацияси кеча Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига етиб келди. Эртага – 1 март куни жамоамиз мазкур шаҳарнинг “Ал-Иттиход” клубига қарши саф тортади.

Якшанба куни 10:00 да Тошкент халқаро аэропортидан қўзғалган ҳамда ўз бортига “Локомотив” делегациясини олган самалёт беш соатдан бироз кўпроқ парвоз этиб, Жидда халқаро аэропортига қўнди. Клуб айни пайтда “Radisson BLU” меҳмонхонасидан қўним топган. Эртанги беллашув олдидан таркибда битта йўқотиш бор ва у Жасур Ҳасанов номи билан боғлиқ. Асосий таркибнинг қолган аъзолари муҳим ўйинга тайёр бўлиб туришибди.

Жиддада маҳаллий вақт Тошкентникидан икки соат ортда юради. Ҳаво ҳарорати кутилганидек иссиқ. Бугун “Локомотив” футболчилари ўйин бўлиб ўтадиган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида машғулот ўтказишади. Унга қадар эса ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди митинг ҳамда матбуот анжумани ташкил этилади.

Қайд этиш керак, “Ал-Иттиход” сўнгги бир ҳафта давомида икки муҳим беллашувда майдонга тушди. Тошкентда “Локомотив” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Виктор Пицурке шогирдлари, кейинчалик миллий чемпионатнинг марказий ўйинида пешқадам “Ал-Ҳилол”ни сафарда минимал ҳисобда таслим этишди.

Бу натижалар рақибнинг кучидан далолат бериб турибди. Шунга қарамай “Локомотив” футболчилари эртанги ўйинда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишади. Умид қиламизки, ортга 3 очко билан қайтамиз.

Киритилди: 29.02.2016 11:46. Ўқилди: 2882 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.