Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Рақибни ҳурмат қиламиз, қўрқмаймиз»

“Ал-Иттиҳод” – “Локомотив” ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган “темирйўлчилар” бош мураббийи Андрей Микляев унинг шогирдлари рақибдан қўрқмасликлари ҳақида айтиб ўтди.

“Рақибни ҳурмат қиламиз, бироқ бу қўрқиш дегани эмас. Беллашувда “Ал-Иттиҳод”га қарши муносиб ўйин кўрсатиб, энг камида мағлуб бўлмасдан қайтиб кетмоқчимиз. Биласизки, Тошкентдаги ўйинда ғолибни аниқлаб бўлмаганди”, – дейди Микляев.

Мураббийнинг сўзларига кўра ўйин арафасида Темурхўжа Абдухолиқов бироз шамоллаб қолган. Бироқ шамоллаш жиддий эмаслиги сабабли, бу ҳужумчининг майдонга тушишига катта эҳтимол билан халал қилмайди. Икром Алибоев эса аксинча – биринчи ўйиндагидан фарқли ўлароқ сафга қайтган. Учрашув арафасидаги ягона савол Сервер Жепаров билан боғлиқ. Шифокорлар назоратида бўлиб турган тажрибали футболчининг майдонга тушиши юз фоизга аниқ эмас.

Маҳаллий журналистлар “Қирол Абдулоҳ” стадионининг анчагина катта экани ва мухлислар билан тўлиб-тошганида рақибга яхшигина босим бўлишини эслатиб ўтишди.

“Биз чемпионлар лигасида биринчи бор ўйнаётганимиз йўқ. Қолаверса, сафимиздаги бир қатор футболчилар бундан ҳам катта ареналарда ўйнаб, тажриба тўплашган”, – деб фикр билдирди Андрей Микляев.

Мураббий билан биргаликда матбуот анжуманига ташриф буюрган Олег Зотеев унинг шериклари ўйинга тайёр эканликларини маълум қилди:

“Ал-Иттиҳод” шонли тарихга эга жамоа. Биз эса ўз тарихимизни ёзишга уриняпмиз. Эртага ўзимизни кўрсатиш учун қўлимиздан келганини қиламиз, жамоадошларим бунга тайёр”, – дейди Олег Зотеев.

Киритилди: 01.03.2016 13:55. Ўқилди: 3030 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.