Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий Лиганинг 1-тури рақамлар ва фактларда

Олий лиганинг 1-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Биз ушбу турда қайд этилган натижалар асосида, бир қатор рақамларга мурожат қилдик.

1. Ўтказилган 8 ўйиннинг 7 тасида мезбонлар, 1 тасида эса меҳмонлар ғалаба қозонишди.

2. Биртинчи турда жамоалар дуранг қайд этишмади.

3. 8 та учрашувни жами 54692 мухлис стадиондан томоша қилган. Ҳар ўйинга ўртача 6836 тадан томошабин ташриф буюрган.

4. Энг кўп мухлис “Бухоро” – “Олмалиқ” учрашувига ташриф буюрди – 18352 томошабин

5. “Пахтакор” – “Андижон” учрашувига 1028 мухлис келган. Бу турнинг энг ёмон кўрсаткичи бўлди.

6. 8 ўйинда жами 21 гол кузатилди. Ўртача ҳар ўйинга 2,6 тадан гол тўгъри келади.

7. Мавсумдаги илк голни “Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувида мезбонлар ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев киритди.

8. “Қизилқум” – “Машъал” учрашувида меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов мавсумнинг энг тезкор голини урди. У ҳисобни очган пайтда ўйиннинг 7-дақиқаси ўтиб бораётган эди.

9. “Бухоро” футболчиси Суҳроб Неъматов “Олмалиқ”қа қарши ўйинда 90+3 дақиқада ўз номини таблога ёзидириб қўйди. У турнинг энг кеч урилган голи бўлди.

10. Легионер футболчилардан иккитаси гол ура олишди. Булар: “Андижон”дан Неманя Йованович ва “Навбаҳор”дан Олександр Пишур.

11. Тур давомида дарвозалар томон 6 та пенальти амалга оширилди ва уларнинг барчаси гол билан якунланди. Қизиқ томони барча 11 метрлик жарима зарбаларини мезбон жамоа футболчилари тепишган.

12. “Шўртан” футболчиси Ш. Агзамов мавсумдаги биринчи, турдаги ягона автогол муаллифига айланди.

13. Ҳакамлар тур давомида футболчиларга 34 та сариқ карточка кўрсатишди. Мезбонлар 16, меҳмонлар 18 марта огоҳлантирилган.

14. Қизил карточкалар сони эса иккитани ташкил этди. Мезбон ва меҳмон клуб футболчилари бир мартадан майдондан четлатилган.

15. Тошкентнинг 4 та клуби, 1-турда 9 очко жамғарган бўлса, водийнинг 4 та жамоаси ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.

16. Турнинг энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бўлди. У “Қизилқум” – “Машъал” ўйинини бошқаргани учун 9,0 баллга лойиқ кўрилган.

17. “Пахтакор” – “Андижон” ўйинини бошқарган М. Муҳамедов турнинг энг ёмон ҳаками бўлди. У ушбу баҳсдаги ҳаракатлари учун 7,0 баллга лойиқ кўрилган.

18. 1-турда ишлаган ҳакамларнинг 6 таси Тошкент шаҳридан, яна иккитаси эса Тошкент вилояти ва Бухоро вилоятидан бўлишди. 

Киритилди: 10.03.2016 16:21. Ўқилди: 4374 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Бунёдкор
3-2
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.