Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Нефтчи» Тошкентда «Локомотив»га қаршилик кўрсата олмади

Олий лиганинг 3-тури доирасига келиб "Локомотив" ўз майдонидаги илк ўйинни ўтказди. "Темирйўлчилар" "Нефтчи"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Олдинга айтиб шуни айтиш мумкинки, фарғоналиклар кўп гол ўтказиб юборишида Абдумавлон Абдужалиловнинг айби кўп бўлди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Кападзе жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди ва қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Абдухолиқов ҳисобни очди. 31-дақиқада эса Шоаҳмедов жарима майдончасига кирган Бикмаевга узатма берди. Марат ҳимоячини чалғитди ва зарба берди. Абдужалилов яқин бурчакдан тўпни ўтказиб юборди. Тўп унинг қўлига текканча, дарвозага юмалаб кириб кетди.

Фёдоров шогирдлари биринчи бўлимда жуда яхши имкониятга эга бўлишди. Аммо ҳужумчи яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Иккинчи бўлимни фарғоналиклар фаол бошлашди. Саидов етказиб берган узатмани Умиджон Қодиров 14 метрлардан дарвоза томон йўллади. Нестеров маҳорат кўрсатиб, зарбани қайтарди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса ҳисоб йирик кўринишга келди. Меҳмонлар жарима майдончасига юқоридан узатма берилди, ҳимоячи ва дарвозабон бир бирларига халал беришди. Натижада Марат Бикмаев бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қолди ва муаммосиз ўзининг дублини расмийлаштирди.

Бутун учрашув давомида марказий ҳимояда ўйнаган Махарадзе, баҳс тугашига 14 дақиқа қолганида ўз номини таблога ёздириб қўйди. Олис масофадан етказилган узатмани Кападзе бош билан дарвоза олдига қайтарди, Кахи эса уни дарвозага буриб қўйди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида "Нефтчи" кўплаб ҳужумлар уюштириб, хавфли вазиятларни юзага келтирди, аммо меҳмонлар гол уришда оқсашди.

Шу тариқа, "Локомотив" мавсумдаги ўзининг учинчи ғалабасини расмийлаштирган бўлса, "Нефтчи" ҳисобида ҳозирча 3 очко бор.

ОЛИЙ ЛИГА, 3-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "НЕФТЧИ" - 4:0
ГОЛЛАР: Темурхўжа Абдухолиқов (9), Марат Бикмаев (31, 49), Кахи Махарадзе (76)
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Марат Бикмаев (42) — Умиджон Қодиров (90+1)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров (Қувондик Рўзиев 62), 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов Дониёр Усмонов 68), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 22.Санжар Шоаҳмедов (Садриддин Абдуллаев 78), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.
"Нефтчи": 35.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов (Сардор Эминов 73), 8.Умид Қодиров, 10.Мурод Бобожонов, 11.Аббос Махсталиев, 17.Илҳом Бойдедаев (Алишер Саматов 52), 18.Жавоҳир Расулов (Отабек Исроилов 66), 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.

Киритилди: 01.04.2016 17:48. Ўқилди: 2808 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.