Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Игор Штимац: «Уйда ютқазганимиз учун Тошкент фақат ғалаба умидида келдик»

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида "Локомотив" эртага ўз майдонида Эроннинг "Сепоҳон" клубини қабул қилади. Бугун учрашуволди матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг дастлабки қисмида исфаҳонликлар бош мураббийи Игор Штимац ва футболчи Ҳусайн Фозилий иштирок этди.

— Аввалги ўйинда ёмғирли об-ҳаво туфайли ўз ўйинимизни қила олмадик ва мағлубиятга учрадик. Дастлабки ўйин натижасини инобатга олганда, Тошкентга фақат ғалаба қозониш учун келдик. Осон бўлмайди, лекин биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрганмиз. Ғалаба қозонишга бўлган ишончимиз юқори.

Ҳусайн Фозилий: — Учрашув тайёргарлик босқичини жуда ҳам яхши ўтадик. Эртага бизга қарши кучли жамоа майдонга тушади. Мураббий айтганидек, биз бу ерга фақат ғалаба мақсадида келганмиз. Бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

— Ўтган ўйиндаги мағлубият учун фақат ёмғир сабабчи деб ўйлайсизми?
— Йўқ, бу мағлубиятнинг ягона сабаби эмас. Биз ўша ўйинда бир неча хатоларга йўл қўйдик. "Локомотив" ёмғирли об-ҳавога тезда мослаша олдик. Қарши ҳужум тактикасини танлаган рақиб учун об-ҳаво шароити мос келди.

— Таркибда йўқотишлар борми?
— Жамоада жароҳат олган бир неча нафар футболчилар бор эди. Ўйинчиларимиз бир ҳафта давомида тикланиш жараёнини бошдан кечиришди. Бугун бўладиган сўнгги машғулотда футболчиларнинг тайёргарлиги аниқ бўлади.

— "Сепоҳон" ички чемпионатда ҳам, ОЧЛда яхши иштирок эта олмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
— Жамоамиз қайтадан шакллантириляпти. Сўнгги ойларда молиявий томондан ҳам муаммоларга дуч келдик. Шунинг учун таркибни кучайтира олмадик. Ўтган йили бу ишларни амалга ошира олгандик. Ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қила бошладик. Бу футболчиларни жамоанинг келажаги сифатида тайёрлаш асосий планга чиқди. Албатта, чемпионликни қўлга киритиш, уни сақлаб қолишдан осонроқ. Ҳозир амалга ошираётган ишларимиз кейинги 5 йил давомида Эрон чемпионатида яхши иштирок этишга қаратилган бўлади.

— Эртага қандай ўйин намойиш қилмоқчисиз: ҳужумкор ўйин ёки ҳимоявий?
— Тактик режаларимни ҳозир айтиб бериш ниятим йўқ. Барча кучни олдинга ташлаш учун асос йўқ. Бу охирги ўйин эмас. Бизни яна иккита ўйин кутиб турибди.

— "Локомотив" ҳақида фикрингиз. Қайси футболчилардан хавф кутяпсиз?
Ҳусайн Фозилий: — "Локомотив" жисмоний жиҳатдан кучли футболчилардан ташкил топган. Аввалги ўйиндаги ёмғирли об-ҳаво тактик ишланмаларимизни амалга оширишга йўл қўймади. Бу ерда ҳам об-ҳаво ажойиб. Ўйлайманки, эртага барча режалаштирган ишларимизни амалга ошира оламиз.

Киритилди: 05.04.2016 12:17. Ўқилди: 3431 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.