Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Эртага ғалаба қозонсак, гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб оламиз»

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида "Локомотив" эртага ўз майдонида Эроннинг "Сепоҳон" клубини қабул қилади. Бугун учрашуволди матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев ва футболчи Сервер Жепаров иштирок этишди.

— Эртанги ўйин натижаси кейинги босқич масаласини ҳал қилишда катта аҳамиятга эга бўлади. Гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб олиш учун ғалаба қозонишимиз керак. Яничични инобатга олмаганда, қолган ўйинчилар баҳсга тайёр. Яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қиляпмиз.

Сервер Жепаров: — Эртага яхши, сифатли ва мазмунли ўйин бўлади деб ўйлайман. Рақибимиз кучли жамоа. Биз ҳам яхши жамоа эканимизни сафардаги ўйинда кўрсата олдик. Эртанги ўйинда мухлисларни хушнуд қилиш мақсадида майдонга тушамиз.

— Рақиб сафидаги қайси футболчилардан хавф кутяпсиз?
— "Сепоҳон" ўйинини легионерлар ҳал қилади. Ҳимояда бразилиялик футболчи ўйнаса, марказда хорватиялик Ибричич ва Фозил Мусаев биргаликда ҳаракат қилишади, ҳужумда Чимбо ўйнайди. Ушбу ўйинчилар аҳамият беришимиз керак. Рақиб ўйинини ўрганиб чиқдик.

— Ислом Тўхтахўжаев жароҳатдан фориғ бўлдими?
— Эртанги ўйинда майдонга тушади деб умид қиламан. У кеча умумий машғулотдан қатнашди.

— "Сепоҳон" бош мураббийи дастлабки ўйинда ёмғирли ҳаво тактикага салбий таъсир кўрсатганини айтди. Эртага эса ёмғир ёғмаса, ўйиннинг янада қийин бўлишини кутиш мумкинми?
— Тахминларга кўра эртага ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тўғри, улар ўз уйларида ўйнашди. Ҳужумкор ўйин учун сувли майдон халал берган бўлиши мумкин. Биз эса ёмғирни инобатга олган ҳолда тактика танлагандик. Боз устига, биз биринчи бўлиб гол уриб олдик. Ўйин сўнгида қарши ҳужумда яна гол уришга муваффақ бўлдик.

— Сервер, жамоа сафарда яхши ўйнаётганга ўхшайди. Бунга фикрингиз?
— Сизга шундай туюляпти. Аслида ундай эмас. Ўз уйимизда ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, рақибга қараб тактика танланади.

Киритилди: 05.04.2016 12:24. Ўқилди: 3419 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.