Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив» Тошкентда ҳам «Сепоҳон»ни мағлуб этди

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳидан ўрин олган "Локомотив" ва "Сепоҳон" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳозиргина якунига етди. Унда Микляев шогирдлари 3 очкони қўлга киритишди.

Учрашувни "Локомотив" фаол бошлади. Жамоамиз кескин ҳужумлар уюштирди, аммо рақибнинг кескин қарши ҳужумларини бартараф этишга ҳам мажбур бўлди. Ушбу вазиятлардан фойдалана олган жамоа устунликка эга бўлиб оларди. Аммо томонларга бироз омад етишмади. Айниқса, Жепаровнинг жаримадан йўлланган зарбасидан кейин тўп дарвозабоннинг қўли орқали устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Бикмаев тўпга етиб бориб, дарвозабон майдончасидаги Шариповга узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. "Сепоҳон"нинг ҳужуми пайтида эса вакилларимиз Фозил Мусаевга зарба йўллаш имконини беришмади.

Танаффусга қадар ўйин асосан майдон марказида кечди. Ҳеч бир жамоа таваккал қилишни истамади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очиш учун имкониятга эга бўлишди. Абдухолиқов майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва олдинга қараб юрди. Темурхўжа ўз вақтида чап қанотда очиқ турган Серверга пас бермади. Кечикиб берилган узатмани ортдан етиб келган футболчи эгаллаб олди.

Учрашувнинг 54-дақиқасида Жепаровнинг ажойиб узатмаси ҳисобнинг очилишига олиб келди. Тўп ўйинга киритилганидан кейин Сервер кутилмаганда олдинги чизиққа айланма узатмани амалга оширди. Натижада Абдухолиқов бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди.

Шундан кейин "Локомотив" тўлиқ ҳимояга ўтиб, қарши ҳужум тактикаси остида ҳаракат қила бошлади. Ўйин якунланган сари "Сепоҳон"нинг босими ошиб борди. Улар бир неча вазиятлар яратишди. Тошкентликлар хавфли вазиятларни бир амаллаб бартараф этишди. Ўз навбатида футболчиларимиз қарши ҳужумлардан фойдалана олишмади.

"Локомотив" муҳим ғалабани қўлга киритиб, ўз очколарини 8тага етказган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб олишди.

ОЧЛ, "А" ГУРУҲИ, 4-ТУР
"ЛОКОМОТИВ" - "СЕПОҲОН" (ОНЛАЙН  ТРАНСЛЯЦИЯ)
ГОЛ: Темурхўжа Абдухолиқов (64)
Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе (17), Игнатий Нестеров (75)  — Сайид Ғайдифар (24)
Четлатиш: Сайид Ғайдифар (90+1)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев (Жасур Ҳасанов 66), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (Қувондик Рўзиев 86), 33.Олег Зотеев (Икром Алибоев 75), 37.Шерзод Файзиев
“Сепаҳон”: 1.Раҳмон Аҳмадий, 7.Али Каримий, 8.Расул Навидкия (Амин Манчеҳрий 71), 10.Абдуллоҳ Карамий, 17.Синиша Ибричич (Муҳаммадризо Халатборий 59), 18.Фозил Мусаев (Милод Сарлак 65), 20.Леандро Падовани, 21.Воря Ғафурий, 29.Лусиано Перейра Шимба, 33.Сайид Ғайдифор, 37.Ҳусаин Фозилий
Бош ҳакам: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби (Баҳрайн)

Киритилди: 06.04.2016 17:52. Ўқилди: 4291 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.