Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Муҳими — қийин кечган ўйинда ғалаба қозондик»

ОЧЛнинг 4-тури доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" ва "Сепоҳон" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев ва учрашувнинг энг яхши футбочлиси деб топилган Темурхўжа Абдухолиқов иштирок этди.

Андрей Микляев:
— Ғалаба билан барчани табриклайман. Қийин ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ўйин осон бўлмади. Таркиб борасида муаммоларга дуч келгандик. Шунга қарамай, яхлит жамоа сифатида ўйнадик. Бунинг учун футболчиларга раҳмат айтаман.

Темурхўжа Абдухолиқов:
— Бугунги ғалаба билан ўзбекистонлик футбол мухлисларини табриклайман. Ўйлайманки, ғалабамиз халқимизнинг кайфиятини кўтаришда муҳим аҳамият касб этди. Агар биринчи бўлимда яратилган вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб йирик бўлиши мумкин эди. Муҳими ғалаба қозондик, биз бундан хурсандмиз.

— Жепаровнинг голли узатмаси жуда ҳам чиройли чиқди ва узатма кутилмаганда берилди. Сиз айнан шундай узатма берилишини кутганмидингиз?
Темурхўжа Абдухолиқов: — Шоаҳмедов орқага пас бераётганидан Жепаров шундай узатма беришини кутгандим. Ҳужумни буни ҳис қилиши, сезиши керак. Бу машғулотларда ўйланган комбинация. Узатма ҳақиқатан ҳам чиройли чиқди. Бундай узатма биринчи ва охиргиси бўлса керак, бошқа бундай пас чиқмаслиги мумкин.

— Биринчи бўлим рақиб яхши ҳимояланди. "Локомотив" гол уриб олганидан кейин эса олдинга ташланиб, орқа чизиқни бўш қолдира бошлади. Нима учун жамоа қарши ҳужумларни якунлашда оқсади?
Микляев: — Ўйин якунланган сари чарчоқ юзага келганидан кейин ўйинчилар ақл билан эмас, кўпроқ таваккал ҳаракат қила бошлашади. Таркибимиздаги ёшлар бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишни билмай қолишди. Ҳа, биз иккинчи голни уриб олганимизда, ўйиннинг сўнгги дақиқаларидан хотиржамроқ ўтказишимиз мумкин эди. Аммо фойдалана олмадик. Шунга қарамай, ғалаба қозондик. Муҳими шу.

— Қарши ҳужумларда футболчилар нима учун фақат қанотдаги ўйинчиларга узатма бераверишди?
— Марказ бўйлаб тўп билан узоқ масофани босиб ўтиш қийин. Вазиятларнинг бирида Шоаҳмедов рақибдан 5 метр олдинга ўтиб дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетаётганди, аммо ҳимоячи ортдан келиб унга етиб олди. Шу боис футболчилар нисбатан бўш ҳудудга эга бўлган қанот орқали ўйнашга интилишди.

— Шундай таассурот уйғондики, футболчилар тўпни эгаллаган заҳоти фақат Жепаровга узатишга ҳаракат қилишди.
— Аслида шундай бўлиши керак. Ким узатмани яхши бера олса, тўпни ўша футболчига бериши керак. Кўрдингиз, Жепаров деярли йўқ жойдан яхши пас орқали Темурхўжани голли вазиятга чиқариб юборди.

— Кахи Махарадзе бугун иккинчи сариқ карточкани олди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Бу жамоа учун катта йўқотишми?
— Кахи Махарадзе кейинги ўйинда бизга ёрдам бера олмаслиги катта йўқотиш. У кўп позицияларда яхши ўйнай олади. Унинг ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

— Жасур Ҳасанов жамоа ҳимояланаётганда охиригача ҳаракат қиламади. Бунинг сабаби нимада? Ахир у захирадан майдонга тушган ва ҳали чарчашга улгурмаган бўлса?
— Ҳасанов яхши ўйнайди. Аммо унда интизом оқсайди, айнан ўйин интизоми. Клубда жамоавий руҳият бўлиши керак. Ҳар бир ўйинчи ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам охиригача ўйнаши керак. Боз устига Жасурнинг қанотида ўйнаган Зотеев чарчаб қолиб, ўзини алмаштиришларини сўради. Яхшиямки, Ҳасанов охиригача ўйнамаган вазиятларда бошқа футболчилар унинг позициясини ёпишди.

Киритилди: 06.04.2016 18:58. Ўқилди: 3424 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.