Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» – «Сепоҳон» 1:0. Учрашувга оид 10 факт

Тошкентннг “Локомотив” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида ўз майдонида Эроннинг “Сепоҳон” клубини қабул қилиб, кичик ҳисобда зафар қучди. Биз ўйинга оид 10 та факт ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. “Локомотив” Осиё Чемпионлар лигасида 12-учрашувини ўтказиб, 3-ғалабасини тантана қилди. Жамоа ҳисобида 3 дуранг ва 6 мағлубият мавжуд. Тўплар нисбати — 18:21.

2. “Темирйўлчилар” учун бу мусобақа гуруҳ босқичидаги юбилей 10-беллашув эди.

3. “Локомотив” ўз майдонида 6 ўйин ўтказиб, иккитадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати — 10:7.

4. “Локомотив” Эрон жамоаларига қарши тўртинчи ўйинини ўтказди ва иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Қолган икки ўйинда Тошкентликлар бир дуранг, бир мағлубият қайд этган.

5. “Сепоҳон” ўзбек жамоаларига қарши 11-марта майдонга тушди. Исфаҳонликлар ана шу ўйинларда 4 бора ғалаба қозониб, 5 марта таслим бўлишган. Қолган икки ўйинда эса жамоа муроса кўчасини танлаган. Тўплар нисбати  — 16:11.

6. Темурхўжа Абдухолиқов ЧЛда “Локомотив” либосида умумий ҳисобда учинчи голини урди ва бу борада Бикмаев ва Мирзаевга етиб олди. Эндиликда ушбу уч футболчи клуб тўпурарлари бўлиб туришибди.

7. Абдухолиқов турнирдаги умумий голлари сонини 7 тага етказди ва бу борада Одил Аҳмедовга етиб олди. Ушбу футболчилар ОЧЛда ўзбек клублари сафида энг кўп гол урган футболчилар рейтингида 5-6 ўринларни эгллаб туришибди.

8. Тошкент жамоаси турнирда учинчи марта ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

9. “Локо” ЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида иккита ўйин ўтказиб, ҳар иккисида ҳам зафар қучган. Тўплар нисбати  — 6:0.

10. Исфаҳонликлар ушбу турнирда сафардаги охирги 5 ўйинда ғалаба қозона олишмаган.

Фурқат Юсупов тайёрлади.

Киритилди: 07.04.2016 11:36. Ўқилди: 3134 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.