Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Ижобий натижани кўзлаб келдик»

Хабарингиз бор, эртага "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур доирасида "Ан-Наср" (БАА) меҳмони бўлади. Бугун ўйин бўладиган "Ал Мактум" стадионида эртанги баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев иштирок этди.

А.Микляев: — Авваламбор бизни яхши кутиб олишгани учун "Ан-Наср" футбол клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз Дубайга олдин ҳам келганмиз ва бу шаҳар доим илиқ таассурот қолдирган. Бевосита эртанги учрашувга тўхталадиган бўлсам, ўйлайманки, иккала жамоа ҳам ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Чунки ҳозирда иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият мавжуд. Бизнинг мақсад чиройли ўйин кўрсатган ҳолда сафардан ижобий натижа билан қайтиш ва бунинг бор кучимизни ишга соламиз".

С.Мирзаев: — Аввало ҳаммага Ассалому Алайкум! Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек, эртанги учрашув биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Шунинг қаторида чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба билан қайтишни хоҳлаймиз. Ўйлайманки, эртанги ўйин қизиқ кечади.

— Маълумки, ""Ан-Наср"" ва "Локомотив" 2013 йилги Осиё чемпионлар лигасида ҳам бир-бирига қарши баҳс олиб борган. Шундан бери ҳар иккала жамоа қанчалик ўзгарди деб ўйлайсиз?
А.Микляев: — Шундан бери озми-кўпми вақт ўтди, футбол бир жойда тургани йўқ. Биз ҳам, рақиб ҳам кучайишда давом этмоқда. Буни жамоаларнинг бу йилги чемпионлар лигасидаги иштироки ҳам айтиб турибди. Ўтган йил гуруҳ ўйинларидан ўта олмагандик, аммо бу сафар қулай имкониятни қўлдан бой бермаймиз деган умиддамиз.

— Гуруҳдаги вазият ҳақида қандай фикрдасиз?
А.Микляев: — Мусобақа бошланмасидан олдин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби гуруҳ фаворити бўлади деб ўйлагандим. Лекин ўзингиз кўриб тургандек футболда олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳозир биз биринчи, эртанги рақиб ""Ан-Наср"" эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Агар шу икки жамоа кейинги босқичга йўл олса, бу адолатдан бўлса керак.  

— "Локомотив" ҳам ички чемпионатда, ҳам ОЧЛда ижобий натижа қайд этмоқда. Бунинг сабаби нимада?
А.Микляев: — Асосий сабабларидан бири жамоамизнинг аҳиллигида. Тўғри, бизнинг таркибда ""Ан-Наср""даги каби номдор легионерлар йўқ, лекин бизда терма жамоага номзод кучли маҳаллий ўйинчилар йиғилган. Шунинг эвазига яхши натижалар қайд этиб келяпмиз деб ўйлайман.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 19.04.2016 18:33. Ўқилди: 3482 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.