Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ПРЕВЬЮ. "Локомотив“ - “Олмалиқ”

Олий лига. 7-тур. 28 апрель. 
“ЛОКОМОТИВ” – “ОЛМАЛИҚ”
“Локомотив” стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ф.Магометов.

“Локомотив“ ва “Олмалиқ” шу кунга қадар ўзаро 14 марта куч синашишган. Натижалар “Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 3та ўйинда ютган, “Локомотив” ҳисобида эса 8та ғалаба бор. Яна учта ўйин дуранг билан тугаган. Тўплар нисбатида ҳам тошкентликлар устун: 25-18. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 27, “Олмалиқ” эса 12 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ”нинг “Локо” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Ўз навбатида “темирйўлчилар”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0ни ташкил этади.

Ўтган йил биринчи даврада Олмалиқда ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Ўйинда ҳисобни Жаҳонгир Абдумўминов очган. Бунга Санжар Шоаҳмедов жавоб берган. Шавкат Саломов яна “Олмалиқ”ни олдинга олиб чиққанди. Учрашув сўнггида Лутфулла Тўраев якуний ҳисобни ўрнатганди – 2:2.
Иккинчи даврада “Локомотив” йирик ҳисобда зафар қучганди. “Темирйўлчилар” сафида Мўйдин Мамазулумов, Олег Зотеев, Тимур Кападзе ва Марат Бикмаев тўп киритишган. “Олмалиқ”дан эса Неманья Йованович гол урган – 4:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув: 
30.09.2015 «Локомотив» – «Олмалиқ» 4:1
01.06.2014 «Локомотив» – «Олмалиқ» 3:0
28.06.2013 «Локомотив» – «Олмалиқ» 1:0
17.08.2012 «Локомотив» – «Олмалиқ» 4:2
08.05.2010 «Локомотив» – «Олмалиқ» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” клуби шу кунгача олий лигада ўз майдонида олти марта “Олмалиқ”ни мағлуб этди. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” ўз тарихида “темирйўлчилар” майдонида умуман ғалабага эриша олмаган.

lokomotiv olmaliq facebook ga

   
Киритилди: 28.04.2016 11:22. Ўқилди: 3218 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.