Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» ОЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турини «Бунёдкор» стадионида ўтказади

Осиё Чемпионлар Лигасининг «А» гуруҳида пешқадам бўлиб турган Тошкентнинг «Локомотив» клуби сўнгги тур учрашувини «Бунёдкор» стадионида ўтказади.

Қайд этиш керак, «темирйўлчилар» Ўзбекистон клублари орасида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашга энг яқин турган жамоа ҳисобланади. «Локомотив» клуби раҳбариятининг «Дарё»га маълум қилишича, БААнинг «Ан-Наср» клубига қарши беллашув 4 май куни соат 20:00 да бошланади.

ОЧЛ регламентига кўра, гуруҳлардаги сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланиши керак. Қолган беш тур давомида учрашувларни ўз майдонида ўтказаётган жамоа унинг вақтини ўзи белгилаб келади. Фақатгина сўнгги тур ўйинлари вақтини Осиё Футбол Конфедерацияси мезбон жамоалар таклифидан келиб чиқиб, ўзи танлайди.

«А» гуруҳининг 5-туридан кейин «Локомотив» 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 4 май куни Тошкентга ташриф буюрадиган «Ан-Наср» 8 очко билан 2-поғонадан жой олган. Мазкур жамоаларнинг Дубайда бўлиб ўтган биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Маълумот учун, сўнгги турдаги дуранг натижа «Локомотив»ни ҳам, «Ан-Наср»ни ҳам 1/8 финал иштирокчисига айлантиради. Ҳаттоки, эҳтимолий мағлубият «Локомотив»ни гуруҳдан олиб чиқиши мумкин. Бунинг учун 6 очко билан 3-ўринда бораётган Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби Уммонда бўлиб ўтадиган «Сепаҳон»га қарши ўйинда очко йўқотиши керак бўлади.

«Бунёдкор» стадионида ўзининг уй ўйинларини ўтказадиган «Бунёдкор» клуби эса 6-тур натижасидан қатъи назар гуруҳ босқичини муваффақиятсиз якунлайди. Сергей Лушчан жамоаси ОЧЛнинг «Бунёдкор» стадионида кечган сўнгги олти ўйинида рақиб дарвозасига гол ура олмаганди.

Киритилди: 28.04.2016 13:15. Ўқилди: 5388 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.