Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Плей-офф Ўзбекистоннниг икки жамоаси ўзаро ўйнаши қизиқ бўларди»

Эртага ОЧЛ-2016 6-турида “Локомотив” – “Ан-Наср” учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ушбу жамоаларнинг ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа сардори Ислом Тўхтахўжаев ўйинолди ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Андрей Микляев: — Эртага жуда муҳим ўйин бўлади. Бизнинг вазифамиз гуруҳдан чиқиш. Бунинг учун эртага ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз.

Ислом Тўхтахўжаев: — Эртанги ўйинга жамоа тайёр. Рақиб тўп билан муомала қилишни ёқтирадиган жамоа. Шуни айтишим мумкинки, эртага ҳужумкор ўйиннинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

— “Бунёдкор” ОЧЛда ўз стадионида гол ура олмади. Балки буни “Локомотив” бошлаб берар...
— Балки, буни ҳақиқатдан ҳам биз бошлаб берармиз. Буни вақт кўрсатади.

— “Локомотив” бу мавсум ОЧЛда мағлубиятга учрамаяпти. Бунинг асосий омили нима?
Ислом Тўхтахўжаев: — “Локо” битта оила бўлиб ҳаракат қилаётгани ғалабанинг асосий омили бўлмоқда. Мавсумга тайёргарлик жараёнларида ҳам бу борада анча ишладик. Шунинг учун ғалаба қозонмоқдамиз.

— Эртага жамоани дуранг ҳам қониқтиради. Шунинг учун олдиндан дуранг бўлади деб айтишса, бундан хурсанд бўласизми?
— Биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Шунинг учун дуранг ҳақида ўйламаяпмиз.

— Бугун “Пахтакор” ўйнайди, агар ғалаба қозонса, кейинги босқичда “Локомотив” билан тўқнаш келиши мумкин. Сиз буни кутганмидингиз?
— “Пахтакор” бизнинг жамоа. Шунинг учун уларга чин дилдан ғалаба қозонишларини тилаб қоламан. Қолаверса, кейинги босқичда Ўзбекистоннниг икки жамоаси ўзаро ўйнаши қизиқ бўлиши аниқ.

Киритилди: 03.05.2016 14:39. Ўқилди: 4525 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.