Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» ОЧЛ нимчорак финалига чиқа олган Ўзбекистоннинг учинчи клуби бўлди

Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финалига чиқиш вазифасини уддалай олган Ўзбекистоннинг учинчи жамоасига айланди.

Бугун, 4 май куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида БААнинг «Ан-Наср» клубига қарши кечган ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур учрашувида «Локомотив» 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур натижа Тошкент клубига ОЧЛ—2016 нимчорак финал босқичига 1-ўринни эгаллаган ҳолда чиқиш имконини берди.

ОЧЛда кетма-кет тўртинчи марта қатнашаётган «Локомотив» ўз тарихида илк бор мусобақа плей-офф босқичига йўлланма олди. Бунгача Ўзбекистоннинг фақат икки клуби — «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоалари ОЧЛ плей-офф босқичига чиқа олган.

2016 йилни ҳам қўшиб ҳисоблаганда ОЧЛ баҳсларида 13 марта қатнашган «Пахтакор» тўрт марта (2002/03, 2004, 2009 ва 2010 йилларда) плей-офф босқичига чиққан бўлиб, энг яхши натижаси (ярим финал босқичига чиқишни) дастлабки икки иштирокида — 2002/03 ва 2004 йилги мавсумларда қайд этган.

ОЧЛда кетма-кет тўққизинчи бор иштирок этаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби етти марта (2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013 ва 2014 йилларда) плей-офф босқичига чиққан, энг яхши натижаси (ярим финал босқичига чиқиш)ни 2008 ва 2012 йилларда қайд этган.

«Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив»дан ташқари, турли йилларда Фарғонанинг «Нефтчи» (2002/03, 2004, 2005, 2007, 2012 йилларда), Қаршининг «Насаф» (2012, 2014, 2015, 2016 йилларда) ва Муборакнинг «Машъал» (2006 йилда) каби Ўзбекистон жамоалари ҳам ОЧЛда қатнашган, бироқ улар гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган.

2002/03 йилги мавсум «Пахтакор» ярим финалгача етиб борган; «Нефтчи» гуруҳ босқичига чиқа олмаган 2004 йил «Пахтакор» ярим финалгача етиб борган; «Нефтчи» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган 2005 йил «Пахтакор» ва «Нефтчи» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган 2006 йил «Пахтакор» ва «Машъал» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган 2007 йил «Пахтакор» ва «Нефтчи» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган 2008 йил «Бунёдкор» ярим финалгача етиб борган; «Пахтакор» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган 2009 йил «Пахтакор» ва «Бунёдкор» чорак финалгача етиб борган 2010 йил «Пахтакор» ва «Бунёдкор» нимчорак финал босқичига чиққан 2011 йил «Бунёдкор» нимчорак финал босқичига чиққан; «Пахтакор» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган 2012 йил «Бунёдкор» ярим финалгача етиб борган; «Пахтакор» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган 2013 йил «Бунёдкор» нимчорак финал босқичига чиққан; «Пахтакор» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаган, «Локомотив» гуруҳ босқичига чиқа олмаган 2014 йил «Бунёдкор» нимчорак финал босқичига чиққан; «Локомотив» ва «Насаф» гуруҳ босқичига чиқа олмаган 2015 йил «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф» ва «Бунёдкор» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмади 2016 йил «Локомотив» нимчорак финалга чиқди; «Пахтакор», «Насаф» ва «Бунёдкор» гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмади
Киритилди: 04.05.2016 22:53. Ўқилди: 4897 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.