Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун “Локомотив” учун муҳим кун (Ўйинга оид маълумотлар)

Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида бўлиб турган “Локомотив” бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичи доирасидаги биринчи учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар” “Қирол Фаҳд” стадионида “Ал Ҳилол”га қарши баҳс олиб боришади.

Бу “Локомотив”нинг “Ал Ҳилол”га қарши учинчи ўйини бўлади. Эсингизда бўлса, ўтган йилги ОЧЛда иккала жамоа ҳам бир гуруҳдан жой олган ва ҳар иккала учрашувда ҳам саудияликлар ғалаба қозонишганди: Ар Риёдда 3:1, Тошкентда 2:1. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади деган умиддамиз.

Осиё чемпионлар лигаси янги форматга ўтганидан бери (2009 йил) “Ал Ҳилол” мусобақанинг 1/16 финал босқичида иштирок этиб келаётган ягона клуб ҳисобланади. Бу жамоа 2010, 2012, 2014, 2015 йилги мавсумларда мазкур босқичдан ўта олган, бироқ 2009, 2011, 2013 йилги мавсумларда ўз юришини 1/16 финалда тўхтатган.

“Ал Ҳилол” охирги марта Ар Риёдда 2013 йилнинг 16 майида мағлуб бўлган. Жамоа Қатарнинг “Лахвия” клубига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.

“Ал Ҳилол” ўз майдонида Ўзбекистон клубларига қарши етти марта баҳс олиб борган ва барчасида ғалаба қозонган. Бу жамоа охирги марта “Пахтакор”ни 4:1 ҳисобида енгди.

“Ал Ҳилол” таркибида бразилиялик Айлтон учта гол билан жамоасининг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Ўтган йил “Локо” билан кечган ўйинларда гол урган бешта футболчидан тўрт нафари ҳозир ҳам “Ал Ҳилол” сафида. Булар – Сауд Карири, Юсуф Ал Салем, Наваф Ал Обид ва Абдулла Ал Зори. Биргина бразияликлик Тьяго Невес жамоани тарк этиб, БААнинг “Ал Жазира” клуби сафига бориб қўшилган.

“Ал Ҳилол” жорий мавсум Саудия чемпионатини иккинчи ўринда тугатди. Улар охирги беллашувада “Ал Файсали” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. “Ал Ҳилол” мусобақа жадвалида чемпион “Ал Аҳли”дан саккиз очко ортда қолди.

Ўз тарихида тўртинчи бор ОЧЛда иштирок этаётган “Локомотив” биринчи марта мусобақанинг 1/16 финал босқичига чиқди. Бу йил гуруҳдан чиққан ягона ўзбек клуби ҳам айнан “Локомотив” бўлди.

“Локомотив” Эроннинг “Зобахан” клуби сингари гуруҳ ўйинларини мағлубиятсиз ўтказди, жамоа иккита ўйинда ғалаба қозониб, тўрт марта дуранг ўйнади.

“Локомотив” бунгача Саудия Арабистонида икки бор тўп тепган. Жамоа ўтган йил “Ал Ҳилол”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, шу йил “Ал Иттиҳод” майдонидан 1:1 натижаси билан қайтган.

“Ал Ҳилол”га қарши ўйинларда Ар Риёдда Сардор Мирзаев, Тошкентда эса Темурхўжа Абдухолиқов гол муаллифи бўлишган. Уларнинг иккаласи ҳам ҳозирда жамоа билан бирга.

Темурхўжа Абдухолиқов учта голи билан “Локо”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Киритилди: 17.05.2016 13:07. Ўқилди: 3716 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.