Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Ал Ҳилол” – “Локомотив” учрашувидан фотомақола

Ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан чиққан “Локомотив” сафарда 1/8 финалнинг дастлабки ўйинини ўтказиб қайди.

Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида ташкил этилган баҳсда “Локо” қитъанинг энг кучли клубларидан бири “Ал Ҳилол” меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

“Ал Ҳилол”дек кучли клуб билан сафарда дуранг қайд этиш ёмон натижа эмас. Бўлиб ҳам бундай ҳисоб ўзбек клублари томонидан биринчи бор кузатилди. Бунгача бизнинг жамоалар “Ал Ҳилол”га қарши етти марта тўп суриб, барчасида мағлубиятга учрашганди. “Локомотив” эса биринчи бўлиб бу нохуш анъанага барҳам берди.

Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Шуни бемалол айтса бўлади, учрашув жуда оғир кечди. Ўйин кечки пайт 21:05да бошланган бўлишига қарамай, ҳаво ҳарорати жуда иссиқ ва дим бўлди. Бир жойда ўтиравериб қизиб кетасиз, энди 90 дақиқа югурганларнинг аҳволи-ку бундан беш баттар. Ўйиндан кейин баъзи мухлислар томонидан “Локомотив” ўйнамади, футболчилар югурмади” каби гапларни эшитдик, бироқ хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг у ерда футбол ўйнаш нақадар қийинлигини “Қирол Фаҳд” стадионига бориб футбол кўрган одамгина билади.

Ватанимизга кўз тегмасин, биздаги тоза ҳаво ҳеч қаерда йўқ. Бизда кечки еттидан кейин маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Лекин Саудияда бунинг иложи йўқ. Маҳаллий араблар бунга аллақачон кўникиб кетишган, аммо биз бошқача об-ҳавода тўп тепиб катта бўлганимиз учун у ернинг муҳитига бирданига мослашиб бўлмайди.

Мана шундай қийин шароитда дуранг ўйнаб қайтган “Локо” футболчиларига раҳмат айтса арзийди. Ишонинг, бу ҳеч қандай мақтов ёки жамоа ўйинини танқид қилаётганлар олдида футболчиларни оқлаш эмас. Мен шунчаки ўзим “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб, ўйинни кўриб қайтганим учун шу фикрларни билдиряпман.

Мана энди 24 май куни Тошкентда жавоб беллашуви ўтказилади. “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 18:00да бошланади. “Локомотив” чорак финалга чиқиши учун жамоани фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Ўйлаймизки, футболчилар бунга қодир, улар Тошкентда “Ал Ҳилол”ни мағлуб эта олишади. “Локомотив”га мухлислар далдаси ҳар қачонгидан муҳим, ишқибозлар олқишига муҳтожмиз, зеро биз ўзбекистонлик футбол мухлислари кўз олдида янги тарих ёзишни хоҳлаймиз.

Хайрулла Холиқов, “Локомотив” ПФК матбуот котиби.

IMG_6222IMG_6224IMG_6395

 

IMG_6413IMG_6567IMG_6600

 

IMG_6630IMG_6644IMG_6722IMG_6773IMG_7008IMG_7032
Киритилди: 19.05.2016 20:11. Ўқилди: 3915 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Локомотив
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.