Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив”нинг энг қиммат футболчилари ТОП-10

Ушбу мавсумда Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичидан плей-оффга чиққан ягона ўзбек клуби “Локомотив”нинг энг қиммат футболчилари ҳақида биласизми? Қуйида transfermarkt.de сайтига асосланиб, бу саволга жавоб топамиз. 


 
7-10. Жасур Хасанов (каттаси) – 350 минг евро 
Хасановларнинг каттаси учун сайт 350 минг евро белгилаган. Жасур яна уч ойдан кейин 33 ёшга киришини инобатга олсак, бу ажойиб нарх! 

 
7-10. Олег Зотеев – 350 минг евро 
Зотеевнинг нархи ҳам 350 минг евро қилиб белгиланган. Олег айни пайтда 26 ёшда ва унинг нархи ҳали яна ошиши мумкин. 

 
7-10. Сардор Мирзаев – 350 минг евро 
Ушбу мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган Мирзаев ҳам 350 минг еврога баҳоланган. Сардор айниқса Чемпионлар лигасида ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда ва бу нарса унинг нархига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди. 

 
7-10. Неманя Яничич – 350 минг евро 
Черногориялик футболчи ҳам юқоридаги жамоадошлари сингари 350 минг еврога тенг. Яничич бу йил 30 ёшга тўлади. Балки унинг нархи энди кўтарилмас. 

 
6. Темурхўжа Абдухолиқов – 400 минг евро 
Ўзбекистон чемпионатида 7 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлар сафида бораётган Темурхўжани сотиб олсишни истаган жамоа 400 минг евро тўлашига тўғри келади. 24 ёшли ҳужумчининг трансфер нархи ўсишда давом этса ажаб эмас. 

 
4-5. Кахи Махарадзе – 450 минг евро 
“Темирйўлчилар”нинг Грузиялик легионери учун 450 минг евро нарх қўйилган. 28 ёшли ярим ҳимоячи “Пахтакор”дан “Локо”га 250 минг еврога трансфер қилинган. Бу ҳақда transfermarkt.de сайтида маълумот мавжуд. 

 
4-5. Марат Бикмаев – 450 минг евро 
“Локо”даги ўйинлари орқали яна терма жамоага қайтишга муваффақ бўлган Бикмаевнинг нархи ҳам Махарадзеники билан бир ҳил. 30 ёшли ҳужумчи учун бу ёмон эмас. 

 
3. Ислом Тўхтахўжаев – 500 минг евро 
Ислом Олий лигадаги энг қиммат ҳимоячи ҳисобланади. 26 ёшли футболчи ярим миллион еврога баҳоланган. Тўхтахўжаев ҳозиргидек ўйнашда давом этса, бу нарх янада ўсиши мумкин. 

 
2. Игнатий Нестеров – 1 миллион евро 
Нестеров мана бир неча йилдирки 1 миллион еврога баҳоланиб келинмоқда. Гарчи Игнатий терма жамоадаги ўрнини йўқотган бўлса ҳам, бу унинг нархига таъсир этганича йўқ. 

 
1. Сервер Жепаров – 1,3 миллион евро 
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ҳисобланадиган Жепаров “Локомотив”нинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди. Унинг нархи 1,3 миллион еврога тенг. Сервер айни пайтда Олий лигадаги энг қимматбаҳо футболчилар орасида Сергеевдан кейинги иккинчи ўринда бормоқда. 

Фурқат Юсупов тайёрлади 
Англия чемпионатида қайси стадион кўпроқ тўлди (+фото) 
"Барселона"нинг тарихий расмлари. 1899 йилдан 2016 йилгача

Киритилди: 24.05.2016 09:47. Ўқилди: 5083 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.