Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив» — чорак финалда!

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг нимчорак финалида Саудия Арабистонининг кучли жамоаси — "Ал-Ҳилол"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзини Осиёнинг энг кучли клуби деб ҳисоблайдиган "Ал-Ҳилол" дастлабки дақиқалардан олдинга ўтишга ҳаракат қилди. "Темирйўлчилар" эса ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда, аста-секин ҳужумга ўта бошладилар. Учрашув бошидан Микляев шогирдлари "стандарт"лардан самарали фойдаланишни мақсад қилганини пайқаш қийин эмасди. Албатта, таркибда Жепаровдек узатмалар устаси бўлган жамоа бундай услубдан фойдаланиши ҳам керак.

Дастлабки голга тортадиган вазият 23-дақиқада Абдухолиқовда бўлди. Жепаровнинг узатмасидан кейин Зотеев тўп учун кураш олиб борди ва Абдухолиқов рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олди. У бир ҳимоячини алдади ва тўпни ўнг оёғига тўғрилаб зарба берди. Унчалик кучли чиқмаган зарбани Зунайян эгаллаб олди. Орадан 3 дақиқа ўтиб ҳисоб очилди. Жепаров жарима тўпини дарвоза яқинига етказди. Исломнинг бошидан кейин тўп Махарадзега тегиб, яна Тўхтахўжаевнинг ўзига келиб тушди ва ҳимоячимиз яқин масофадан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимни кутилмаганда "Локомотив" анча фаол бошлади ва 10-15 дақиқа давомида рақибга деярли имкон бермади. Бунинг натижасида вакилларимиз рақиб дарвозасини яна бир марта ишғол қилишди. Яна "стандарт"дан.  Жепаров ўнг қанотда етказган узатмани Шерзод Файзиев дарвозабон майдончаси ичида тўрга жойлади.

Мазкур гол "Ал-Ҳилол" футболчиларини руҳан тушкунликка туширгандек кўринди. Улар ишончсиз ҳужумлар ташкил қилишди. Натижада "Локо" футболчилари қарши ҳужумларда бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади.

Ўйин сўнгида эса австралиялик Бенжамин Уильямс йўқ жойдан тошкентликлар дарвозасига пенальти белгилади. Муҳаммад аш-Шалҳуб пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни биттага қисқартирди.

Қўшимча дақиқаларда "Локомотив" ҳисобни сақлай олди ва ўз тарихида илк марта чорак финалга чиқди!

ОЧЛ, НИМЧОРАК ФИНАЛ, ЖАВОБ ЎЙИНИ
"ЛОКОМОТИВ" - "АЛ-ҲИЛОЛ" - 2:1
ГОЛЛАР: Ислом Тўхтахўжаев (26), Шерзод Файзиев (56) — Муҳаммад аш-Шалҳуб (89)
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (33), Санжар Шоаҳмедов (52) — Навоф ал-Обид  (21), Салмон ал-Фараж (52), Муҳаммад Жаҳвалий (74), Ёсир аш-Шаҳроний (90+1)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (Сергей Прохоров 85), 28.Икром Алибоев (Марат Бикмаев 70), 33.Олег Зотеев (Сардор Мирзаев 76), 37.Шерзод Файзиев
"Ал-Ҳилол": 22.Фаҳад аз-Зунайян, 3.Карлос Эдуардо (Ёсир ал-Қаҳтоний 80) 4.Абдулла аз-Зорий (Холид Каъбий 74), 7.Салмон ал-Фараж, 9.Айлтон Алмейда, 12.Ёсир аш-Шаҳроний, 14.Сауд Каририй, 24.Навоф ал-Обид (Муҳаммад аш-Шалҳуб 46), 26.Дигао, 29.Салим ад-Довсарий, 70.Муҳаммад Жаҳвалий
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Жанубий Корея)
Дастлабки ўйин — 0:0.

Киритилди: 24.05.2016 19:52. Ўқилди: 9891 марта. Фикрлар: 34 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.