Ўзбекистон кубоги.1/8 финал "Машъал" - "Локомотив" учрашуви превьюси

05.07.2016 Ўзбекистон кубоги кубоги чорак финали доирасидаги "Машъал" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади.
Жамоамиз бу йилги кубок баҳсларини 1/16 финалда "Машъал-2" жамоасига қарши ўйин билан бошлади. 0:0 ҳисобида тугаган ўйиннинг пенальтилар сериясида "Машъал" ғалаба қозонганди.
Нимчорак финалда эса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби икки ўйин натижасига кўра мағлуб этилди. Муборакдаги учрашувда 1:1 қайд этилган. Жиззахда эса 1:0 ҳисобида жамоамиз зафар қучган.
"Локомотив" кубок баҳсларига 1/8 финалдан қўшилди. "Темирйўлчилар" бу босқичда биринчи лиганинг "УзДонгЖу" клубига қарши ўйнашди. Биринчи ўйинда рақибимиз сафарда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб баҳсида "Локомотив" рақибини 9:0 ҳисоби билан тор-мор этди.
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. Биринчи учрашув
"Машъал" (Муборак) - "Локомотив" (Тошкент)
5 июль 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 19:00