Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Степановичнинг техникаси ва дриблинги ўзбек футболига мос келади»

Бугун, 2 август куни "Локомотив" футбол клуби иккинчи давра олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди. "Темирйўлчилар" давралар оралиғида туркманистонлик Артур Геворкян ҳамда босния ва герцеговиналик Славен Степанович билан шартнома имзолашди.

Тақдимот маросимида янги футболчилардан ташқари "Локомотив" клуби бош мураббийи Андрей Микляев, бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов, спорт директори Равшан Муқимов иштирок этишди.

Тўлабек Акромов:
— 12 июлдан 21 июлга қадар Минск ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди. Унда асосий эътиборни жисмоний тайёргарлик асосий эътибор қаратилди. Йиғин давомида бир қатор легионерлар кўрикдан ўтказилди. Геворкян билан йиғингача шартнома имзоланган бўлса, йиғиндан сўнг Степановични ўз сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қилдик.

Йиғин нима учун Минскда ўтказилди? Бу мураббийлар штабининг қарори эди. Одатда биз ёзги йиғинни Австрияда ўтказардик. Умуман олганда, Австрия ва Беларусдаги иқлим шароити ва машғулот ўтказиш учун шароитлар ўртасида катта фарқ йўқ.

Давралар оралиғида маҳаллий футболчиларни ҳам жамоага таклиф этиш масаласи кўриб чиқилди. Икки-уч нафар футболчига таклиф билан чиқдик, аммо улар клубимизда ўз ўрнини топиб кетишига ишонч ҳосил қилмагани ва рақобатдан чўчигани боис сафимизга келиб қўшилмади. Уларнинг исм-фамилияларини айта олмайман.

Сафимизни тарк этганлар ҳақида тўхталадиган бўлсам, Хуршид Мухторов ва Дониёр Усмоновни ижара асосида "Олмалиқ"қа бердик. Шунингдек, Жасур Ҳасанов ҳам "Қизилқум"га ижара асосида ўйнайдиган бўлдик.

Андрей Микляев:
— Минскда 10 кунлик йиғин ўтказиб, 4 нафар легионерни кўрикдан ўтказдик. Йиғин самарали ўтди. Йиғиндан қайтганимиздан кейин 2та расмий ўйинда иштирок этдик. "Машъал"га қарши Ўзбекистон кубоги баҳсида мағлубиятга учрадик. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Минскда анча салқин ва ёмғирли об-ҳаво шароитида шуғулланганимиз боис, Тошкентдаги иқлимга 3 кун ичида мослашиб олиш қийин кечди. "Қизилқум"га қарши Олий лиганинг қолдирилган ўйинида эса анча ўзимизга келиб олгандик. Ғалаба қозониб, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олдик. Бу ёқимли албатта.

Жамоа эртага бўладиган иккинчи давранинг илк ўйинига тайёр. Ислом Тўхтахўжаев ва Икром Алибоевда жароҳат бор. Қолганлар эса жамоага ёрдам бериши мумкин. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашга ҳаракат қиламиз. Биз ҳамиша ҳужумкор тарафдори бўлганмиз, ҳамиша биринчи рақам остида ўйнаймиз.

Айтиб ўтганимдек, йиғинда 4 нафар легионерни кўрикдан ўтказдик. Ҳар бир футболчининг ўзига яраша устунликлари бор эди. Биз ўз ўйин услубимиздан келиб чиқиб, ўзимизга кўпроқ мос келадиган Степанович вариантида тўхталдик. Унинг дриблинг ва техникаси яхши. У ҳужум ортида, ярим ҳимоянинг ўнг ва чап қанотларида ўйнай олади. Унинг бу хусусиятлари ўзбек футболи учун мос келади.

Киритилди: 02.08.2016 11:59. Ўқилди: 5610 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.