Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Артур Геворкян: «Ҳозирда «Локомотив» «Ал-Айн»дан кучлироқ деб ўйлайман»

Бугун, 2 август куни "Локомотив" футбол клуби иккинчи давра олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида Артур Геворкянга 71-рақамли футболка тақдим этилди. Шундан сўнг футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— "Локомотив"дан таклиф тушди ва мен бу таклифни қабул қилдим. Бу жамоага ўтишим ёқимли бўлди. Машғулотларда фаол иштирок этишга ҳаракат қилдим. Жамоадаги барча футболчилар билан яхши таниш эдим. Шу боис, жамоага мослашишим қийин кечмади.

Ҳа, мен "Насаф"да етакчи эдим, бу ерда ҳам ўз ўйиним билан клубга ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Нима учун 71-рақамни танладим? Умуман олганда, танлаш имконияти камроқ эди. Хабарингиз бор, фаолиятим давомида асосан 17-рақамда ўйнаганман. 71 эса 17нинг тескариси бўлгани учун, унда "1" ва "7" рақамлари борлиги учун шу рақамни танладим. Умуман олганда, рақамнинг мен учун катта аҳамияти йўқ.

"Ал-Айн"га қарши кечадиган ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биз бу жамоани яхши биламиз. Ўйлайманки, ҳозирги пайтда "Локомотив" "Ал-Айн"га нисбатан кучлироқ. Ҳам футболчиларнинг савияси, ҳам ўйин борасида. "Насаф" сафида бу жамоага қарши иккита ўйинда иштирок этдим. Қаршида дуранг ўйнаган бўлсак, сафарда ютқаздик. Биз бу жамоани Қаршида ютишимиз ҳам мумкин эди. Бу футбол. Бўлажак ўйинларга яхши тайёргарлик кўрсак, бу жамоадан ўта оламиз деб ўйлайман. Умуман олганда, "Локомотив" бирданига 3та мусобақада иштирок этмоқда. Уларнинг барчасида муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилган.

Киритилди: 02.08.2016 12:00. Ўқилди: 5856 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.