Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун футбол. “Нефтчи” – “Локомотив”

Бугун олий лиганинг 18-туридан ўрин олган охирги учта учрашув ўтказилади. “Локомотив” Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлади. “Темирйўлчилар” бугун эрталаб Фарғона шаҳрига етиб келишди ва меҳмонхонага жойлашишди. Жамоанинг кайфияти юқори, йигитлар бугунги ўйинга тайёр.

Олий лига, 18-тур. 14 август
НЕФТЧИ – ЛОКОМОТИВ
Бошланиш вақти – 18:30
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов.

Турнир жадвалидаги ўрни: “Нефтчи” 8-ўринда (24 очко), “Локомотив” 1-ўринда (45 очко).
Очколар орасидаги фарқ – 21 очко.

Таъриф: Кетма-кет тўртта учрашувни ўз майдонида ўтказган “Локомотив” бугунги баҳсни сафарда ўтказади. “Локо” олий лиганинг иккинчи даврасидан ўрин олган дастлабки иккита баҳсни ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида аввалига “Навбаҳор”ни (5:0), кейин “Андижон”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. “Нефтчи” эса дастлаб ўз уйида “Бунёдкор” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, ўтган турда худди шу ҳисоб билан “Навбаҳор”га мағлуб бўлди.

Факт: Жамоаларнинг Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида “Локомотив” йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйинда Марат Бикмаев иккита тўп киритган бўлса, Темурхўжа Абдухолиқов билан Кахи Махарадзе биттадан гол уришган. Ўша ўйинда Сардор Мирзаев “Энг яхши футболчи” деб топилганди.

Факт: Ўз майдонида шу пайтгача саккизта беллашувда майдонга тушган “Нефтчи” шундан бештасини ғалаба билан якунлади, икки бор дуранг ўйнаб, бир бор мағлубиятга учради. Жамоа Фарғонада “Сўғдиёна”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган. “Нефтчи”нинг уйдаги учрашувларда тўплар нисбати 11-7.

Факт: “Локомотив” эса ҳозирча сафарда 8та баҳсда иштирок этиб, шундан олтитаси ғалаба билан якунлаган ҳамда икки бор дуранг ўйнаган. Жамоанинг сафар ўйинларида тўплар нисбати 19-9. Умуман олганда, “Локо” олий лига жамоалари орасида сафарда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Бу борада иккинчи ўрин “Насаф”га тегишли. Қаршиликлар ҳисобида 16та гол бор.

Эслатма: Кеча ўтказилган “Нефтчи” ва “Локомотив” ўринбосарларининг Ёшлар лигаси баҳсида дуранг қайд этилди – 1:1.

photo_2016-08-14_10-37-12

Киритилди: 14.08.2016 10:59. Ўқилди: 4728 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Хоразм 11 14
9 Сурхон 11 13
10 Андижон 11 12
11 Қўқон-1912 11 12
12 Машъал 11 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
17:30
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.